Самарқанд шаҳрида 20 декабрдан 21 декабрга ўтар кечаси эсган кучли шамол туфайли қатор реклама паннолари, кўргазмали воситалар ўрнатилган жойидан тушиб кетиши, йиртилиши каби ҳолатлар кузатилди, деб хабар бермоқда шаҳар ҳокимлиги матубуот хизмати.
Шунингдек, қайд этилишича, Сўлим шаҳарчаси ва бошқа баъзи ҳудудларда безатилган байрам арчалари асоси эгилиб, уларга шикаст етган.
https://twitter.com/milanseriea/status/1208261033455960065
«Айни пайтда ушбу камчиликларни бартараф этиш, арчалар каркасларини таъмирлаш мақсадида демонтаж ишлари олиб борилмоқда. Кун давомида Янги йил арчалари таъмирланиб, ўз ўрнида қайта ўрнатилади ва маданий тадбирлар дастур асосида давом эттирилади», —дейилади хабарда.
Изоҳ (0)