Россиянинг Рязань вилоятида 20 декабрь куни юз берган ЙТҲда 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари жабрланди, деб хабар бермоқда ТИВ матбуот хизмати.
«Комсомольская Правда»нинг ёзишича, воқеа вилоятнинг Путятин туманидан ўтувчи М-5 трассасида соат 00:25 да содир бўлган. Kia Рио машинасини бошқариб кетаётган ҳайдовчи тезликни ошириб юборган ва бошқарувни йўқотиб, қарама-қарши томондан келаётган ўзбекистонлик фуқаро бошқарувидаги Chevrolet Captiva билан тўқнашган.
Оқибатда Kia Рио автомобилининг ҳайдовчи ва йўловчиси ҳалок бўлган. Chevrolet Captiva’да бўлган 5 нафар Ўзбекистон фуқаролари эса «Шиловск» марказий касалхонасига ётқизилган.
Изоҳ (0)