Қорақалпоғистон Республикаси Кегейли туманида аянчли воқеа рўй берди. Бу ҳақда «Postda.uz» хабар бермоқда.
Шу туманда яшовчи А.Х. ҳамда унинг акаси, Нукус шаҳрида истиқомат қилувчи Б.Х. ўртасида жанжал келиб чиқади.
Жаҳлини жиловлай олмаган А.Х. жанжал пайтида маст ҳолда акасининг турли жойларига уради. Натижада Б.Х. боши билан ерга йиқилиб тушади ва жиддий жароҳат олади.
Б.Х. воқеа жойида дунёдан кўз юмади.
Ҳозирда А.Х. ушланган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)