Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Япония Бош вазири Синдзо Абэнинг таклифига биноан 17 декабрь куни расмий ташриф билан ушбу мамлакатга жўнаб кетди. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Президентнинг расмий ташрифи икки томонлама муносабатларни ривожлантиришнинг янги босқичини бошлаб беради.
Президент дастлаб мамлакатнинг йирик саноат ва илм-фан маркази — Нагоя шаҳрида бўлади. Токио шаҳрида Япония Императори, бош вазири, парламент раҳбарлари ва ишбилармон доиралар вакиллари билан учрашувлар ўтказилади.
Изоҳ (0)