Қашқадарё вилоятининг Китоб туманида Nexia’нинг ЙТҲга учраши оқибатида 2 киши вафот этди.
«Postda.uz»нинг маълум қилишича, воқеа 12 декабрь соат 11:30 ларда содир бўлган. Фуқаро С.Б. Nexia машинасини «Бештерак—Макрид» 4К-275 йўлининг 6-километрида ҳайдаб кетаётганида бошқарувни йўқотиши туфайли машина йўл четига чиқиб кетган ва дарахтга урилган.
Оқибатда йўловчилар О.Ч. ва Ш.К. жароҳат олиб, шифохонага ётқизилган ва зарур тиббий муолажалар кўрсатилишига қарамай вафот этган.
Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)