Мудофаа вазирлигига қарашли «Каттақўрғон» округ дала-ўқув майдонида Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округ ҳарбий қисмларининг реактив артиллерия батареяси билан жанговар отиш бўйича тактик ўқувлари бўлиб ўтди. Бу ҳақда вазирликнинг Ахборот ва оммавий коммуникация департаменти «Дарё»га маълум қилди.
Дивизион командирлари ўқув раҳбарлигида ҳарбий техникалар колонна бўлиб заҳарланган ва миналаштирилган ҳудудларда ҳаракатланди. Бу эса ҳарбий хизматчиларнинг малакасини яна бир бор синовдан ўтказишга хизмат қилди.
«122 ммли артиллерия гаубицаси, 152 ммли артиллерия пушкаси ҳамда 122 ммли реактив артиллерия қуролларидан жанговар ўт очиш чоғида қўққисдан душман ҳужуми содир этилганда унинг олдини олиш амалиётлари ҳам ҳарбийларнинг жанговар шайлигини оширишда муҳим омил бўлди», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондаги энг катта полигон — Марказий ҳарбий округга қарашли «Каттақўрғон» дала-ўқув майдони ноябрь ойида фойдаланишга топширилган эди.
Изоҳ (0)