Татаристоннинг Елабуга шаҳридаги «Соллерс» автомобиль заводида 2021 йилнинг биринчи чорагида Россиянинг Aurus автомобилларини серияли ишлаб чиқариш режалаштирилмоқда.
Meduza’нинг хабар беришича, бу ҳақда Россия Саноат ва савдо вазири Денис Мантуровга заводда намойиш этилган тақдимотда маълум қилинган. Унда айтилишича, заводда Aurus автомобилларининг биринчи тажрибавий партиясини ишлаб чиқариш 2020 йилнинг ноябрига мўлжалланган.
Денис Мантуров 2019 йилнинг август ойида Елабугада Aurus автомобиллари серияли ишлаб чиқириш 2020 йилдан бошланишини айтганди.
«Cоллерс» заводи ушбу автомобилдан 2020 йилда 28 дона, 2021 йилда эса 360 дона ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда. Ундан кейинги йилларда ишлаб чиқарилувчи автомобиллар сони ортиб боради ва режага кўра 2024 йилга келиб 5 274 донага етади.
Июль ойида Денис Мантуров Aurus автомобили нархи тижорий буюртмачилар учун тахминан 18 миллион рубл бўлишини маълум қилган.
Изоҳ (0)