Жорий йилнинг 5 декабрь куни соат 13:00 да Навоий вилояти Навоий шаҳрида яшовчи 45 ёшли Л.А. исмли аёлнинг уйида танишлари 47 ёшли Д.К. ҳамда 46 ёшли У.Қ. мастлик оқибатида муштлашиб кетган. Д.К. маст ҳолда шеригининг кўкрак қисмига пичоқ билан зарба бериб унга жароҳат етказган. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 104-моддаси 1-қисми «Қасддан баданга оғир шикаст етказиш» билан жоният иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Гумонланувчининг айбдорлиги исботланса, у 8 йилдан 12 йилгача озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.
Изоҳ (0)