АҚШ–Саудия ядровий келишуви: Вашингтон Яқин Шарқдаги стратегиясини ўзгартиряптими?
АҚШ ва Саудия Арабистони Форс кўрфази қироллигига тинч мақсадлардаги ядро дастурини ривожлантириш имконини берадиган тарихий келишувни имзолади. Бу эса Яқин Шарқдаги кучлар мувозанати ва ядровий хавфсизлик масаласида янги саволларни кун тартибига олиб чиқмоқда. Зеро, Исроил Эроннинг уранни бойитиш дастурини ўз миллий хавфсизлигига таҳдид сифатида баҳолаб келади. Хўш, нега Вашингтон энди Ар-Риёдга айнан шундай имкониятни тақдим этмоқда?