Чехиядаги Острава шаҳри шифохонасида номаълум шахс одамларни ўққа тутди. Бу ҳақда Чехия бош вазири ўринбосари ҳамда ички ишлар вазири Ян Гамачекнинг сўзларига асосланиб, «РИА Новости» хабар берди.
Отишма оқибатида олти киши ҳалок бўлди.
Қайд этилишича, полиция қизил куртка кийган, бўйи 180 сантиметр атрофида бўлган эркакни изламоқда. Отишма содир бўлган шифохона атрофи ўраб олинган.
Изоҳ (0)