• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +36°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Китоб

    Болалик инсоннинг асл ҳолатидир. «Кичкина шаҳзода» қиссаси ҳақида

    «Дарё» колумнисти Нурбек Алимов «Жаҳон адабиётининг энг буюк асарлари» рукни доирасида машҳур бадиий асарларни таҳлил қилишда давом этади. Бу ҳафта у Антуан де Сент-Экзюперининг «Кичкина шаҳзода» қиссаси ҳақида ҳикоя қилади.

    Флешбэк

    Болалигимда мактаб дарсликларидан бу асар парчаларини ўқиб чиққанман, кейин уни тўлиқ ўқиш иштиёқи билан юрганман. Ўзбек тилида топа олмаганман. У пайтлар рус тилини китоб ўқиб тушунадиган даражада билмасам-да, илк бор рус тилида бошидан охиригача ўқиган эдим. Кейин ўзбек тилида топганман.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Бу қиссани севардим. Бу – ҳаётимизга таъсир кўрсатадиган чиройли иборалар ва таълимотлар билан тўла қисса. Ҳар бир сўз, ҳар бир жумла бизни кундалик ҳаётимиз, атроф-муҳитимиз билан муносабатларимизни ривожлантириш ва муаммоларни ҳал қилиш усуллари ҳақида фикр юритишга мажбур қилади. Мен ҳали ҳам уни чиройли, сеҳрли китоб деб ўйлайман. Ажабланарлиси, китоб ҳар бир ўқувчига унинг ҳаётий тажрибаси таъсирида бошқача таъсир қилади.

    Асар ҳақида

    «Кичкина шаҳзода» – аллегорик эртак, Антуан де Сент-Экзюперининг энг машҳур асари.

    Эртак коинотдаги, шу жумладан, Ердаги турли сайёраларни зиёрат қилган Кичкина шаҳзода ҳақида ҳикоя қилади. У ёлғизлик, дўстлик, севги ва йўқотиш мавзуларига бағишланган.

    Китоб болалар учун ёзилганига қарамай, унинг характери ҳаёт ва инсон табиатига яқин. Китоб биринчи марта 1943 йил 6 апрелда Нью-Йоркда нашр этилган. Дунё бўйлаб 140 миллион нусхада сотилган ва дунёда энг кўп сотилган китоблардан бирига айланган.

    Сюжет

    Учувчи Саҳрои Кабирга фавқулодда қўнади, бу ерда у бир ғайриоддий ва сирли болани – бошқа сайёрадан келган Кичкина шаҳзодани учратади.

    Кичкина шаҳзода унга Ердаги саёҳатлари, ўз сайёрасидаги ҳаёти, у ердаги иккита фаол ва битта йўқ бўлиб кетган вулқон, ўз сайёрасида қолдириб келган ажойиб атиргул ҳақида сўзлайди. У сайёрасини тозалашга вақт сарфлайди, чуқур илдиз отишга ва бутун сайёрани босишга интилаётган баобабларни йўқ қилади.

    Кичкина шаҳзода ўзининг кичик сайёрасида кунига ўнлаб марта кўриш мумкин бўлган Қуёш ботишини томоша қилишни яхши кўради. Кичкина шаҳзода ўзини бу ерда бахтсиз ҳис этиб, коинотнинг бошқа жойларини ўрганиш учун учиб кетганди. Бошқа бир қанча сайёраларни зиёрат қилиб, кўплаб ғалати катта ёшлилар билан учрашади: ўзини юлдузларни бошқарувчиси деб ўйлайдиган қирол, бошқалар уни мақташини истаган шуҳратпараст, ичишдан уялишини унутиш учун ичувчи пиёниста, доимий равишда юлдуз санайдиган ишбилармон, кўп юлдузларга эгалик қиламан деб ўйлайдиган ва ундан-да кўпроғини сотиб олишни хоҳлайдиган, саёҳат ҳикояларини ёзадиган, лекин ҳеч қаерга бормайдиган географ.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Кичкина шаҳзода географнинг маслаҳати билан Ерга ташриф буюради. Ерда у ҳалокатга учраган самолёт учувчисидан ташқари бошқа персонажлар билан ҳам учрашади ва улар билан мулоқотда бўлиб, муҳим нарсаларни ўрганади.

    Таҳлил

    Бу эртак ёки масал болалар учун ёзилгандай туюлади. Лекин юқори фалсафий ва шеърий мазмун билан бойитилган бу қисса бекорга сайёрадаги энг кўп таржима қилинган бадиий асарлар учлигига кирмайди.

    Замонавий маданиятда «Кичкина шаҳзода» кўп давлатларнинг ўрта таълимида қабул қилинган. Японияда эса ҳатто сюжет қаҳрамони учун музей қурилган.

    Ёзувчи асарда бош қаҳрамонлардан бирига айланади. У ҳикоячи бўлиш билан бир қаторда асардаги учувчи ҳамдир.

    Ҳикоя самолётда юзага келган муаммолардан бошланади, учувчи дунё бўйлаб саёҳат қилиб, вақтинча Саҳрои Кабирга тушиб қолади. Уйғонгач, Кичкина шаҳзода билан учрашади. У учувчидан қўзичоқ расмини чизиб беришни сўрайди. Ҳикоячининг эса рассомлик билан боғлиқ болалик жароҳати бор: у филни ютиб юборган илонни чизган, аммо катталар унинг расмида шунчаки шляпани кўрган. Расм чизишни давом эттиришга рағбатлантирилмаган учувчи Кичкина шаҳзода буюртма қилган ишни чизишга қийналади, ҳижолат чекади, бир нечта вариантда қўзичоқ расмини чизиб беради. Булар шаҳзодага ёқмайди. Охир-оқибат у ҳақиқий қиёфани ташқаридан кўра оладиган одамни топган эди. Шу тариқа болага қутича чизиб беради ва ичида қўзичоқ бор дейди. Қўзичоқ расмда кўринмаса-да, бола фантазияларига берилиб, расмдан хурсанд бўлади.

    Бу эпизод катталар улғайганида ва ўзидаги бола ҳолатини ўлдирганида сеҳрли хаёлий оламни идрок этишда қийинчиликларга дуч келишини очиб беради. Бола саргузаштларини ёзувчига ҳикоя қилиб, кўз олдимизда ҳаёт соддалигини, нигоҳи поклигини, воқелик моҳиятини очиб беради. У кўпчилик инсонлар учун одатий ҳисобланган ҳар бир ҳодисани табиий равишда муҳокама қилади. Ҳаддан ташқари кўп ўсадиган хавфли баобабларни истеъмол қила оладиган қўзичоқни қидириб топиш учун такаббур ва мағрур гуллар билан яшайдиган кичик сайёрасидан чиқиб кетаётганидаги эпизодлар орқали ёзувчи инсоннинг камчиликларини очиб берадиган аллегорик космик траекторияни бошлайди.

    У аллақачон бир нечта сайёрани босиб ўтган ва йўлида катталар дунёсининг кераксиз ташвишларини англатувчи персонажларни учратган эди. «Кичкина шаҳзода» катталар унутган оддий нарсаларнинг қийматини кўрсатади. Муаллиф улғайган ва ички «бола»сини унутган одамлар тушуниб бўлмайдиган ғалати мавжудотларга айланиб қолишини таъкидлайди.

    Китобдаги расмларни муаллифнинг ўзи чизган. Улар машҳурликда китобдан кам эмас. Улар шунчаки расмлар эмас, асарнинг органик қисмидир: эртак қаҳрамонлари чизмаларга мурожаат қилади, улар ҳақида баҳслашади. «Кичкина шаҳзода»даги ноёб расмлар тил тўсиқларини йўқ қилади ва ҳамма тушунадиган универсал визуал луғатнинг бир қисмига айланади.

    Асарнинг бош қаҳрамони ҳеч қачон қаримайди. У бизни атрофимиздаги ҳақиқий қиймат ҳақида ўйлашга таклиф этади. Кичкина шаҳзода – ҳаммамизнинг ичимизда мавжуд бола. Мотивациянгиз ёки дунёни кўриш усулингиз – болаликдаги қалбингиз. Китоб шунчалик самимийки, кайфиятга ёки уни ўқиётган ёшингизга қарамай, тўлиқ ўзига жалб этади. У сизга ҳар сафар бирор янги таълимот беради.

    Хулоса

    Асар ёш болалар учун ибрат сифатида ўқиб берилиши мумкин. Уни ўқиб чиқиш болаларча орзу қилишни тўхтатган катталар учун ҳам зарур. Ҳаётнинг оғир ташвишларини унутиб, асарни ўқиб чиқинг. Енгил тортасиз. Дунёга болаларча енгил нигоҳ билан қараб яшасак, муаммолар миямиздагина мавжуд эканига амин бўламиз.

    Фото: Wikipedia

    Фото: Wikipedia

    Шуни ёдда тутишимиз керакки, китоб ёзилган пайтда Иккинчи жаҳон уруши давом этаётганди. Уруш даврида эса асардаги ҳар қандай умид учқуни, хаёлот ёки янги ҳаёт орзуси ўша пайтда яшаганлар учун жуда кўп нарсани англатар эди.

    Иқтибослар

    Аввалига барча катталар бола эди, кўпчилиги буни эслай олмайди;

    Ўзингизни тўғри баҳолай олсангиз, унда ҳақиқатан доносиз;

    Катталар рақамларни яхши кўради. Янги дўстингиз борлигини айтсангиз, улар ҳеч қачон энг муҳим нарсани сўрамайди. Ҳеч қачон «Овози қандай? Қандай ўйинларни ўйнашни яхши кўради? Капалак тутадими?» деб сўрашмайди. Улар «У неча ёшда? Нечта ака-укаси бор? Вазни қанча? Отаси қанча пул топади?» деб сўрасйди. Шундан кейин улар бу одамни биламиз деб ўйлайди;

    Сен танада эмас, ҳаракатларингда яшайсан. Сен – бу сенинг ҳаракатларинг. Бошқа сен йўқ;

    Одамлар бир ҳақиқатни унутди, – деди Тулки, – аммо ҳеч қачон ёдингдан чиқарма: кимники қўлга ўргатган бўлсанг, унинг тақдирига ҳамиша жавобгарсан.

    Қизиқарли фактлар

    - Китоб жуда кўп тилларга таржима қилинган. 2005 йилда у Шимолий Аргентина ҳиндуларининг тоба тилига таржима қилинди. Бу жуда ажойиб воқеа эди, чунки ўша пайтда тоба тилига таржима қилинган ягона китоб Инжил эди;

    - Асар қаҳрамони – учувчи-ҳикоячининг расми китобда йўқ. Бироқ 2014 йилда Нью-Йоркдаги Морган кутубхонаси ва музейида Сент-Экзюперининг илгари нашр этилмаган кўплаб расмлари, шу жумладан, самолёти ёнида ухлаб ётган учувчининг сурати намойиш этилди;

    - Иккинчи жаҳон урушидан олдин Антуан де Сент-Экзюпери Африка ва Жанубий Америкада почта йўналишларида парвоз қилган ва ҳатто синов учувчиси сифатида ҳам машҳур бўлган. Париж ва Сайгон ўртасидаги энг тезкор парвоз рекордини бузишга уринаётганида Сент-Экзюпери Қоҳирадан 125 километр наридаги чўлга қулаб тушган.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    Мавзуга доир:

    Одамлар, бўрилар ва гуноҳлар. «Қиёмат» романи ҳақида

    Сўзлар одамга ўз фикрларини яшириш учун берилади. «Қизил ва қора» романи ҳақида

    Умри саёҳатларда ўтаётган авлод қиссаси. Ольга Токарчук нега адабиёт бўйича Нобел мукофотини олди?

    Шайтон билан келишув. Гётенинг «Фауст»и ҳақида

    Жамият инсон эҳтиёжларини қондирмаса, ёввойи қонунлар ишга тушади. Уильям Голдингнинг «Пашшалар ҳукмдори» романи ҳақида

    Кўрлар мамлакатида бир кўзлилар қирол бўлади. Хосе Сарамагонинг «Кўрлик» романи ҳақида

    Бир қотил тарихи. Патрик Зюскинднинг «Парфюмер» романи ҳақида

    «Нега дунёда ўлимимдан кейин ҳеч нарса ўзгармади?» «Бузрукнинг кузи» – диктаторлар тақдири ҳақида роман

    «Дунёни қанчалик кўп кузацам, менга у шунчалик ёқмай кетяпти». «Андиша ва ғурур» романи ҳақида

    09.12.2019, 12:46   Изоҳ (0)   97860
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Қурбон ҳайити намози сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

    Ўзбекистон | 5 июн, 10:12

    Нурсултон Рўзибоевнинг навбатдаги жанг санаси ва рақиби маълум бўлди — манба

    Спорт | 5 июн, 10:07

    Тинч океанида 3000 та автомобиль ортилган кема ёнмоқда (видео)

    Дунё | 5 июн, 10:04

    Катта миқдорда қарздорликни тўламасдан келган — “Ўзбектелеком” Humans иши бўйича муносабат билдирди  

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:55

    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади

    Реклама | 5 июн, 09:46

    Ҳар куни бир пиёла қаҳва ичиш қариганда соғлом бўлиш эҳтимолини оширади — 30 йиллик тадқиқот

    Саломатлик | 5 июн, 09:32

    Қозоғистонда Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусда ёнғин чиқди

    Ўзбекистон | 5 июн, 09:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.