Россиянинг «Сбербанк» банкига тегишли банкоматларнинг 80 фоиздан ортиғида мижозларга ўзбек ва тожик тилларида хизмат кўрсатиш бошланди. Бу ҳақда «Vedomosti.ru» хабар берди.
Маълум қилинишича, банкоматлар орқали ўзбек ва тожик тилларида нақд пул олиш, ҳисобдаги пул-маблағларини текшириш ҳамда мобиль алоқа воситаларига тўловлар каби хизматлар таклиф қилинмоқда.
Шунингдек, банк офисларида хорижий фуқаролар орасида оммабоп бўлган молиявий маҳсулотлар тақдимотлари инглиз, ўзбек ва тожик тилларида ўтказилади.
Банк томонидан таъкидланишича, хорижий фуқаролар банк маҳсулотлари ва хизматларидан фаол тарзда фойдаланади. Хизматларни мижозларнинг она тилларида таклиф қилиш улар ва банк орасидаги муносабатларни янада яқинлаштиради.
Изоҳ (0)