France Football нашри 2019 йилнинг энг яхши футболчисига топшириладиган «Олтин тўп» соҳибини маълум қилди.
Унга кўра, «Барселона» клуби ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси йилнинг энг яхши ўйинчиси деб топилди.
Шу тариқа Месси фаолиятидаги олтинчи «Олтин тўп»га эга чиқди. Ўтган йили ушбу совринга «Реал» ярим ҳимоячиси Лука Модрич лойиқ кўрилганди.
Сўровномада Виржил ван Дейк («Ливерпуль») иккинчи поғонани эгаллади. Учинни ўринни Криштиану Роналду («Ювентус) қўлга киритган бўлса, Садио Мане («Ливерпуль») кучли тўртликдан жой олди.
«Олтин тўп—2019» совринга даъвогарлик қилган футболчилар кучли ўнлиги билан танишинг:
- Лионель Месси («Барселона»)
- Виржил ван Дейк («Ливерпуль»)
- Криштиану Роналду («Ювентус)
- Садио Мане («Ливерпуль»)
- Муҳаммад Салоҳ («Ливерпуль»)
- Килиан Мбаппе (ПСЖ)
- Алиссон («Ливерпуль»)
- Роберт Левандовски («Бавария»)
- Бернарду Сильва («Манчестер Сити»)
- Риёд Маҳрез («Манчестер Сити»)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)