Италия футбол ассоциацияси Gran Galà del Calcio маросимида 2018/19 йилги мавсум бўйича энг яхшиларни эълон қилди.
Унга кўра, «Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду А Сериянинг энг яхши ўйинчиси деб топилди. Шунингдек, португалиялик футболчи энг яхши ҳужумчилар учлигида ҳам етакчиликни қўлга киритди.
Мавсумнинг энг яхши жамоаси сифатида «Аталанта» эътироф этилди. Унинг бош мураббийи Жан Пьеро Гасперини эса энг яхши мураббий бўлди.
Барча совриндорлар билан танишинг:
А Сериянинг энг яхши ўйинчиси: Криштиану Роналду («Ювентус»)
Энг яхши ҳужумчилар: Криштиану Роналду («Ювентус»), Дуван Сапата («Аталанта») ва Фабио Куальярелла («Сампдория»)
Энг яхши ярим ҳимоячилар: Миралем Пьянич («Ювентус»), Йосип Иличич («Аталанта») ва Николо Барелла («Кальяри» / «Интер»)
Энг яхши ҳимоячилар: Жоау Канселу, Жоржио Кьеллини (иккиси — «Ювентус»), Калиду Кулибали («Наполи») ва Александар Коларов («Рома»)
Энг яхши дарвозабон: Самир Ҳанданович («Интер»)
Энг яхши жамоа: «Аталанта»
Энг яхши мураббий: Жан Пьеро Гасперини («Аталанта»)
Энг яхши ҳакам: Жанлука Рокки
Б Сериянинг энг яхши ёш ўйинчиси: Сандро Тонали («Брешиа»)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)