Фарғона—Водил, Фарғона—Аввал йўлларида аввал мавжуд бўлиб, кейинчалик Президентнинг постларни олиб ташлаш кераклиги ҳақидаги буйруғи билан фаолияти тўхтатилган назорат постлари қайта тикланди. Бу ҳақда «Sof.uz» хабар берди.
Вилоятлар ўртасидаги постларнинг йўқ қилиниши ҳақида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йил 22 декабрда парламентга йўллаган мурожаатномасида маълум қилганди. Бу каби постлар одамларнинг ҳаракатини чеклаши, шунингдек, иқтисодиёт ҳамда ички ва ташқи туризмнинг ривожланишига салбий таъсир кўрсатиши таъкидланганди.
«Дарё»нинг ҳукуматдаги манбалари ушбу маълумотни тасдиқлади. Ҳақиқатан ҳам Фарғона—Водил, Фарғона—Аввал йўлларидаги постлар қайта тикланган. Постлар 22 декабргача фаолият юритади, сайловдан сўнг постлар яна тугатилади. Ушбу постларни қўриқлаш Миллий гвардия ва ДХХ ходимларига топширилган.
Изоҳ (0)