• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Мен гул экспорти билан шуғулланувчи камтарин одамман». Наркобарон Пабло Эскобарнинг ҳаёт ҳақиқатлари

    Пабло Эскобар – колумбиялик сиёсатчи ва наркобарон. У 1949 йил 1 декабрда туғилган. 1993 йилнинг 2 декабрида, 44 ёшга тўлганидан бир кун ўтиб Колумбиянинг Медельин шаҳрида полиция снайпери томонидан отиб ўлдирилган.

    Бу одам 80–90-йилларда наркотик савдоси орқали ақл бовар қилмас бойлик орттирган ва ҳатто дунёнинг энг бой одамлари сафига киритилган. Хусусан, 1989 йилда Forbes журнали Эскобарнинг бойлиги 3 миллиард доллардан ортиқ эканини ёзган эди.

    Машҳур Esquire журнали Эскобарнинг ҳаёт қоидалари ҳақида интервью қилган. Қуйида ушбу мақолани келтирамиз.

    Пабло Эскобар.

    Пабло Эскобар.
    Фото: Wikipedia

    Доим айтиб келганман: бойлигим ҳеч қанақасига наркотик билан боғлиқ эмас. Мен гул экспорти билан шуғулланувчи камтарин одамман.

    Ниманидир билган одам доим жим юради.

    Биламан, яшаш тарзим кўпчиликка ваҳимали кўринади; лекин шунча пул билан яна нима қилишим керак?

    Буқаларни яхши кўраман, лекин автомобиллар менга ундан ҳам кўпроқ ёқади. Оиламда тезликни яхши кўришади. Масалан, акам велосипедларни яхши кўради. Шунинг учун мен унга Манисалесдаги манави велосипед заводини совға қилдим (изоҳ – Bicicletas Ositto заводи).

    Бу ҳаётда ҳамма нарсани алмаштиришим мумкин; лекин хотиним ва болаларимга ҳеч қачон хиёнат қилмайман.

    Ҳар бир одам ким учундир муқаддас.

    Мени террорчи ҳисоблашса-да, ҳар доим масъулиятли шахс бўлганман. Шунга қарамай, мен одам оиласи ва мулки учун курашиши керак деб ҳисоблайман. Бунинг учун қурол керак бўлса ҳам. Нима, кимдир шаъним ва қадр-қимматимга тажовуз қилса-ю, пасткаш тубан маҳлуқ сингари индамай тураверишим керакми?

    Баъзан шу портлатиш ва талон-тарожларим билан ошириб юбораётгандек бўламан.

    Кимнингдир шу куни ажали етган бўлса, у албатта шу куни ўлади.

    Хатоларнинг ҳаммасини ҳам кечиравериш керак эмас.

    Қирол доимо битта бўлади.

    Камбағаллар учун нималар қилганимни негадир ҳамма эсдан чиқариб қўяди. Эсингизда бўлса, мени бир пайтлар маҳаллий Робин Гуд ҳам дейишган. Бу билан фахрланаман. Ҳатто бечора ҳукумат одамлари бир бўлиб оддий халқ манфаати учун амалга оширган ишлардан кўра кўпроқ амалий иш қилганимни инкор қила олишмайди.

    Америка қамоқхонасида ўлганимдан кўра Колумбия тупроғида чириб кетишни афзал кўраман.

    Америка бир миллион махсус агент томонидан бошқариладиган икки юз миллион тентак мамлакатидир.

    Барча империялар қон ва олов устига барпо қилинган.

    Ҳокимият шахсий муаммолари бор одамнинг қўлида қолишидан ҳам хатарлироқ нарса йўқ.

    Дунёда ҳамма нарсанинг нархи мавжуд. Энг муҳими – нархни тўғри аниқлашни билиш керак.

    Математикани жуда яхши биламан. Шунга қарамай, менинг оламимда ўндан тўққизни айириш мумкин эмас.

    Пул ҳеч қачон ҳалол бўлмайди.

    Шунча бойлик ва мансабни каламушдек яшаш учун ишлаб топганим йўқ-ку ахир!

    Йилдан йилга келажакка умидим сўниб боряпти.

    Муттасил яшириниб юриш ва курашишдан ўлгудек чарчадим.

    Ҳеч кимга ишонма, айниқса ўзингга!

    Берилган ваъдадан кўра муқаддас нарса йўқ, унга хиёнатдан кўра пасткашроқ нарса йўқ.

    Душманлардан ўч олишнинг энг яхши йўли – уларни сезмаслик.

    Ҳеч ким ҳеч қачон мени топа олмайди. Мен шу чакалакзордан туриб ҳам ҳаммани ўлдиришим мумкин. Шу сабабли улар умид қилиши мумкин бўлган ягона нарса мағлубиятдир.

    Ўлимдан қочиб қутулиб бўлмайди. Лекин у билан дўст тутиниш мумкин.

    Ўлиб бўлган одам ҳеч нарсадан қўрқмай қўяди.

    Айнан қайси ўқдан ўлишингни билмайсан. Ахир ўқда исмларни ёзиб қўймайди-ку!

    Ёзишни унчалик ҳам ёқтирмайман. Манави аҳмоқ ёзув машинкасидан ҳам чарчадим. У мени жинни қилади. Энди оиламга қўнғироқ қилишим керак – улар ҳозиргина Германиядан қайтди. Шунинг учун сизларга хайр ва ўзингизни асранг деб қоламан.

    Нимани истаган бўлсам, ҳаммаси Колумбияни янада яхшироқ қилиш учун эди.

    Жаннат бор экан, мен у ерга тушишга умид қилишим мумкин.

    01.12.2019, 13:54   Изоҳ (0)   66251
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тожикистонда мактаб ўқувчилари совуқда амалдорлар олдига юпқа кўйлакда чиқишга мажбурланди (фото)

    01.12.2019, 12:15

    Курдлар Суриянинг ҳудудий яхлитлиги тарафдори эканлигини билдирди

    01.12.2019, 11:56

    Қирғизистон депутати: «Мамлакат Евросиё иқтисодий иттифоқига қўшилгач, барча фронтларда ютқазди»

    01.12.2019, 11:35

    Timeс: Жонсон Трампнинг Британияга ташрифи чоғида у билан иложи борича камроқ мулоқот қилади

    01.12.2019, 10:55

    Ироқ бош вазири истеъфо сўради

    01.12.2019, 09:54

    Ироқ шимолидаги портлашда қурбон бўлганлар сони 16 нафарга етди

    01.12.2019, 08:22
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда Spark йўл ўртасида ёниб кетди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:30

    Мулкдорни 100 фоиз рози қилмагунча ҳеч қандай қурилиш ва бузиш ишлари амалга оширилмайди

    Ўзбекистон | 5 август, 20:58

    Украина Япония билан биргаликда дронлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда

    Дунё | 5 август, 21:20

    Афғонистонда болалар тўйиб овқатланмаслиги энг юқори даражага етди — БМТ 

    Дунё | 5 август, 21:10

    “Водийдан Тошкентгача бўлган барча метан заправкалар тўлиқ қувватда ишламоқда”. Энергетика вазирлиги тарқалган хабарларга муносабат билдирди

    Ўзбекистон | 5 август, 21:00

    Қаҳва антибиотиклар таъсирини камайтириб, зарарли бактерияларга ёрдам беради — тадқиқот

    Илм-фан | 5 август, 20:50

    IBA президенти Умар Кремлёв ўзбекистонлик мураббий билан боғлиқ можарога муносабат билдирди

    Спорт | 5 август, 20:43

    Ўзбекистонда жазирама рекорди: июлда қайси ҳудуд ҳавоси 48 даража исиди?

    Ўзбекистон | 5 август, 20:39
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.