Марказий Осиё давлат раҳбарларининг иккинчи маслаҳат учрашуви доирасида 29 ноябрь куни Кўксарой қароргоҳида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг учрашуви бўлиб ўтди, деб хабар берди Президент матбуот хизмати.
Давлат раҳбарлари Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатлари изчил кенгайиб, мустаҳкамланиб бораётганини катта мамнуният билан қайд этди.
Турли даражалардаги алоқалар фаоллашгани, товар айирбошлаш ортаётгани, гуманитар алмашинувлар жадаллашгани алоҳида таъкидланди.
Минтақавий ва халқаро аҳамиятга молик долзарб масалалар юзасидан ҳам фикр алмашилди.
Томонлар Марказий Осиё давлат раҳбарларининг Тошкентдаги маслаҳат учрашуви минтақа мамлакатлари ўртасидаги алоқаларни янада фаоллаштириш ҳамда дўстлик, яхши қўшничилик ва ўзаро манфаатли ҳамкорлик муносабатларини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшишига ишонч билдирди.
Изоҳ (0)