Қашқадарёда муқаддам судланган 25 ёшли А.Н. 23 ёшли таниши Н.Р. билан ўзаро жанжаллашиб, жанжал оқибатида ошхона пичоғи билан унинг кўкрак қафаси чап қўлтиғига бир маротаба уриб, қасддан ўлдирди.
Бош прокуратуранинг «Дарё»га маълум қилишича, воқеа 26 ноябрь куни соат 21:00 ларда Муборак туманида содир бўлган.
Мазкур ҳолат юзасидан 27 ноябрь куни туман прокуратураси томонидан А.Н.а нисбатан Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми (Қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган.Аввалроқ Андижонда икки дўстнинг ўзаро жанжали улардан бирининг ўлими билан якунлангани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)