Бокс бўйича бешта вазн тоифасида собиқ жаҳон чемпиони Флойд Мейвезернинг навбатдаги жанглари ҳақида маълумот пайдо бўлди.
ТMZ’нинг хабар қилишича, Мейвезер 2020 йилда иккита жанг ўтказади. Биринчиси боксчига қарши бўлади. Рақиб катта эҳтимол билан Мэнни Пакьяо бўлиши кутилмоқда. 2015 йилда Флойд филиппинлик боксчини очколар ҳисобига кўра мағлуб этганди.
Иккинчи баҳс эса UFC жангчиси билан ўтказилади. Флойд промоушен енгил вазн тоифасининг чемпиони Ҳабиб Нурмагомедов вариантини кўриб чиқмоқда.
Аввалроқ Мейвезер UFC президенти Дэйна Уайт билан ҳамкорлик қилаётганини маълум қилганди.
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)