GM Thailand компанияси томонидан Ўзбекистонга Chevrolet Trailblazer автомобиллари етказиб берилиши ҳақида хабар берилган эди. Янги модел яқин вақт ичида Ўзбекистонда сотувга чиқарилиши кутилмоқда. Мазкур автомобилнинг Ўзбекистондаги дастлабки суратлари ва тахминий нархи ҳақида маълумот пайдо бўлди. Бу ҳақда Spot хабар берди.
Spot’нинг Telegramдаги «На бегу» канали муаллифи Малик Каримовга таяниб ёзишича, машинани етказиб бериш жорий йилнинг декабрь ойидан бошланади.
Малик Каримовнинг ёзишича, у UzAvto’нинг бош офисига ташриф буюрган ва Chevrolet’нинг истиқболли моделлари — Equinox, Trailblazer, Traverse, Tahoe билан танишган. Унинг маълум қилишича, Chevrolet Trailblazer’нинг барча имкониятлар билан жиҳозланган модели тахминан 38 минг доллар туради.
Изоҳ (0)