Давлат статистика қўмитаси 2019 йилнинг январь октябрь ойлари учун Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, Ўзбекистон жорий йилнинг январь октябрь ойларида 2018 йилнинг шу даврига нисбатан олтин экспортини 2,6 бараварга оширди.
Мамлакат бу даврда 4,04 миллиард долларлик олтин экспорт қилди.
Шу билан бирга, экспорт таркибида олтиннинг улуши 27,3 фоизни ташкил этди.
2019 йилнинг январь октябрь ойларида экспорт қилинган товарлар ва хизматлар таркибининг таҳлили шуни кўрсатмоқдаки, товарлар ва хизматлар таркибида ўтган йилнинг шу даврига нисбатан сезиларли ўзгаришлар қайд этилмади, бироқ шуни таъкидлаш жоизки, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан кимё маҳсулотлари ва буюмларидан ташқари товар ва хизматлар таркиби турларини экспорт қилиш ҳажмининг ўсиши кузатилди, дейилади хабарда.
Изоҳ (0)