Ўзбекистон Миллий гаврдияси Қорақалпоғистон Республикасида «Темирйўл транспортида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича бўлинмаларнинг биргаликдаги ҳаракати» мавзусида махсус тактик-ўқув машғулотлар ўтказди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Машғулотларда Қорақалпоғистон Республикаси Мудофаа, Ички ишлар, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари, ДХХ ҳамда ҳамкор ташкилотларнинг ҳарбий хизматчи иштирок этди. Ҳарбий хизматчилар Қўнғирот минтақавий темир йўл узелида гаровга олинганларни озод қилиш бўйича ҳамкорликдаги махсус вазифаларни бажаришда профессионал тайёргарликнинг юқори даражасини намойиш қила олди.
Ўқув машғулотлар давомида жанговар бўлинмалар оммавий тартибсизликларнинг олдини олиш ва гаровга олинган фуқароларни озод қилиш, қуролланган жиноятчиларни қўлга олиш ҳамда портлаш хавфи бўлган жиҳозларни зарарсизлантиришга қаратилган ҳаракатларни моҳирона амалга ошириш билан бирга фавқулодда ҳолатлар юз берганда олиб бориладиган ҳамкорликдаги тезкор ҳаракатларининг нечоғлик тартибли эканлигини синовдан ўтказди.
Махсус тактик-ўқув машғулотлари якунида ҳар бир тузилманинг ҳаракатларига баҳо берилиб, фаол иштирокчилар муносиб тақдирланди ва келгусидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан вазифалар белгилаб олинди.
Изоҳ (0)