Германиянинг Франкфурт аэропортида манёвр чоғида икки йўловчи самолёти тўқнашди. Бу ҳақда «Korrespondent.net» хабар бермоқда.
Жанубий Кореянинг Boeing 777 ҳаво кемаси Air Namibia самолёти билан қўнгандан сўнг тўқнаш келган. Бу пайт иккинчи самолёт ерда кичик тезликда ҳаракатланаётган бўлган.
Корея самолётида горизонтал стабилизатор шикастланган, Намибия самолётининг қанотига бироз шикаст етган. Сеулга қайтиб кетиши лозим бўлган Boeing 777 ҳодисадан сўнг парвоз қилолмади ва йўловчиларга меҳмонхонада қолиш таклиф этилди.
Изоҳ (0)