• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Кореяга ишга жўнатишни ваъда қилиб, 181 кишидан 6,5 млрд сўмни ўзлаштирган бандлик агентлиги раҳбари қидирувга берилди

    Жанубий Кореяга 6 ой муддатда ишга юборишини айтиб, миллиардлаб сўм маблағни ўзлаштирган хусусий бандлик агентлиги раҳбари қидирувга берилди. Бу ҳақда ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти «Дарё»га маълум қилди.

    Аввлароқ Profelite IMP хусусий бандлик агентлиги Кореяда ишлаш ниятидаги юзлаб ўзбекистонликларни алдагани ҳақида хабар берилган эди. Хабарда алданган фуқароларнинг айримлари ўзини ўлдириш ва оиласидан ажрашиш даражасига етгани, агентлик раҳбарига нисбатан жиноий иш очилгани таъкидланган эди.

    Тергов департаменти тақдим этган ахборотга кўра, Profelite IMP хусусий бандлик агентлиги раҳбари Иброҳимжон Жонузоқовга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми «а» (анча миқдорда фирибгарлик) билан қўзғатилган жиноят иши бўйича дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Аниқланишича, Иброҳим Жонузоқов 2017 йил январь ойидан 2019 йил август ойига қадар бўлган вақт оралиғида Global Works Resources ва Profelite IMP хусусий бандлик агентликларини ташкил қилган. Ушбу бандлик агентликлари тегишли лицензияни олмай туриб, 181 кишини олти ойда Жанубий Кореяга ишга юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6,5 миллиард сўм пул олган. Лекин берган ваъдасини бажармай, пулни ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборган.

    Иброҳим Жонузоқовга нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3–қисми «б» (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган фирибгарлик) билан сиртдан айблов эълон қилинган ва сиртдан «қамоққа олиш» тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилиб, қидирувга берилган.

    Иш бўйича Profelite IMP хусусий бандлик агентлиги молия хўжалик фаолияти юзасидан ҳужжатли тафтиш тайинланган. Жонузоқовнинг кўчар ва кўчмас мулк объектларига ҳамда Profelite IMP’нинг Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги фондида мавжуд пул маблағларига банд солинган.

    Жиноят иши бўйича Иброҳим Жонузоқовнинг яқин қариндошлари томонидан моддий зарарни қисман қоплаш чоралари кўрилган. Бугунги кунда Жонузоқов томонидан етказилган моддий зарарни тергов йўли билан тўлиқ қоплаш чоралари таъминланмоқда.

    Иброҳим Жонузоқов.

    Иброҳим Жонузоқов.
    Фото: ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти

    «Агар сиз фотосуратда кўрсатиб ўтилган шахснинг қаерда эканлиги ҳақида бирор маълумотга эга бўлсангиз, шунингдек, ушбу шахснинг ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, ИИВ ҳузуридаги Тергов департаментининг (71) 231-32-17, (71) 231-35-202, (71) 233-65-34 телефон рақамлари ёки 102 махсус рақамига хабар беришингиз сўралади», — дейилади ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти эълонида.

    Мавзуга доир:

    • Тошкентда 52 кишининг аризаси асосида Human хусусий бандлик агентлиги раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилди
    • Корея орзусидаги юзлаб ўзбекистонликлар алданган. Уларнинг айримлари ўзини ўлдириш ва оиласидан ажрашиш даражасига етган
    • Ўзбекистондаги 30 та хусусий бандлик агентлиги бирорта ҳам фуқарони хорижга жўнатмагани маълум бўлди
    • Ўзбекистонда фирибгарликда гумонланаётган Жанубий Корея фуқаросига жиноят иши қўзғатилди

    16.11.2019, 19:13   Изоҳ (0)   62914
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда Марказий Осиё мамлакатлари ташқи ишлар вазирлари учрашуви бўлиб ўтди

    16.11.2019, 17:27

    Андижонда газдан ноқонуний фойдаланиб, 3,5 млрд сўм зарар келтирган корхона ходимлари қамалди

    16.11.2019, 17:06

    Қашқадарёлик тадбиркор нам пахтани уруғликка қабул қилмагани учун мансабдорлар босим ўтказаётганини айтмоқда

    16.11.2019, 16:45

    Самарқандда ҳужжатсиз тадбиркорлик қилган фуқаронинг 178 миллион сўмлик 1083 қоп уни олиб қўйилди

    16.11.2019, 16:03

    Шавкат Мирзиёев Қирғизистон президентини туғилган куни билан табриклади

    16.11.2019, 15:43

    Бектемир туманидаги баланд флагшток ўрнатилган айланма йўл 17 ноябрь куни вақтинча ёпилади

    16.11.2019, 15:12
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20

    Қадимги Миср диетаси: машҳур пирамидалар қурувчилари қандай овқатланган?

    Лайфстайл | 18 июл, 22:05
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.