• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Собиқ Turkuaz эгаси Ўзбекистондан 180 млн доллар талаб қилган эди. Халқаро арбитраж суди унинг 90 фоиз даъвосини рад этди

    Турк инвесторларининг Ўзбекистонга савдо тармоғини экспроприация қилиш бўйича даъволарининг 90 фоизи рад этилди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими «Дарё»га хабар берди.

    Фото: Google Images

    Фото: Google Images

    2019 йилнинг 4 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал қилиш бўйича халқаро марказнинг (ICSID) Арбитраж трибунали Güneş Tekstil Konfeksiyon Sanayi ва Ticaret Limited Şirketi ва бошқаларнинг Ўзбекистонга қарши даъвоси доирасидаги арбитраж низоси бўйича қарор чиқарди.

    Ўзбекистон Адлия вазирлиги мазкур қарор тафсилотларининг махфийлигини сақлаш талабига собит қолса-да, вазирлик Арбитраж трибунали қарорини чуқур ўрганиш натижасида Туркия фуқароси Воҳид Гунешга иқтибосан матбуотда нохолис талқин қилинаётган айрим жиҳатларга жамоатчилик эътиборини қаратишни лозим топди.

    Биринчидан, трибунал даъвонинг кўплаб бандлари бўйича ҳукуматнинг нуқтаи назарини қўллаб-қувватлади ва даъвогарларнинг минимал миқдордаги талабларидан ташқари қолган асосий аввалбошдан ошириб кўрсатилган даъволарини рад этди.

    Иккинчидан, қайд этиш лозимки, амалда трибунал ўзининг ваколатлари чекланганлигини тан олиб, дастлаб даъво киритган 6 нафар даъвогардан мамлакатда «инвестор» тушунчасига мос келмайдиган уч нафарининг даъволарини рад этди.

    Учинчидан, даъвогарларнинг уларга 180 миллион АҚШ доллари миқдоридаги маънавий зарар етказилганлиги ҳақидаги даъволарини, шунингдек, етказилган моддий зарар миқдорига оид даъвогарлар томонидан тақдим қилинган 66 миллион АҚШ долларидан ортиқ миқдордаги ошириб кўрсатилган баҳоларни рад этди.

    Тўртинчидан, трибунал даъвогарларнинг уларга гўёки шафқатсиз муносабатда бўлинганлигига оид барча даъволарини кўриб чиқишни рад этди. Шу боис Воҳит Гунешнинг шафқатсиз муносабатда бўлиш билан боғлиқ барча баёнотлари бир томонлама фикрлигича қолмоқда.

    Бешинчидан, трибунал Ўзбекистоннинг «Чет эл инвестициялари тўғрисида»ги қонунга мувофиқ Ўзбекистонга қарши ICSIDга даъво киритиш учун ҳуқуқий асос мавжуд эмаслигини тан олди.

    Якунда трибунал дастлабки даъво қилинган зарар миқдорининг 10 фоизи миқдоридаги, яъни 26 миллион АҚШ доллари (фоизлар ва харажатлардан ташқари) миқдоридаги суммани тўлаш ҳақида қарор қабул қилди. Мазкур миқдор 2011 йилдаги Воҳит Гунеш ва бошқаларга қарши асосий жиноят иши бўйича Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судининг ҳисоб-китобларидан келиб чиққан. Трибунал даъвогарлар томонидан зарар миқдорига оид тақдим қилинган баҳоларни спекулятив ва ишончсиз деб топди.

    Шу билан бирга трибунал даъвогарларнинг Ўзбекистон томонидан икки томонлама инвестицион шартноманинг бузилганлиги эҳтимоли ҳақидаги бошқа даъволари ҳақида бирор бир хулоса беришдан тийилди.

    Арбитраж қарорини талқин қилиш атрофидаги ахборотлар оқими даъвогарларнинг Ўзбекистон ҳудудидаги илгариги фаолияти билан боғлиқ фактларни бошқача мазмунда кўрсатишга уринишлардан далолат бериши мумкин. Шунга қарамай, маълум бўлишича, даъвогарлар ҳозирда Ўзбекистонда бизнес юритиш учун бирор бир тўсиқ мавжуд деб ҳисобламайди.

    Ўзбекистон ҳукумати хорижий инвестицияларнинг кириб келишини қўллаб-қувватлайди ҳамда инвестициялар ва инвесторларни ҳуқуқий ҳимоя қилишни таъминлашни кафолатлайди.

    Шу билан бирга, барчамиз яхши тушунамизки, хорижлик инвесторлар Ўзбекистон қонунчилигини ҳурмат қилиши ва унга амал қилиши, коррупцияга йўл қўймаслиги, солиқларни тўлаши лозимлигини такрорлашга ҳожат йўқ.

    Ўзбекистон Адлия вазирлиги жамоатчилик билан алоқалар бўлими

    15.11.2019, 14:48   Изоҳ (0)   17477
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Кўп квартирали уйларни бошқариш тўғрисида»ги қонуннинг янги таҳрири амалдагисидан қандай фарқланади?

    15.11.2019, 14:18

    Ҳарбий хизматчини ҳарбий хизматдан бўшатиш асосларига ўзгартириш киритилади

    15.11.2019, 14:03

    Тошкентда метро қурилиши сабабли Аҳмад Дониш кўчасининг бир қисми ёпилади

    15.11.2019, 13:51

    Европа банки Ўзбекистон меҳмонхоналарини хусусийлаштиришда иштирок этиши мумкин

    15.11.2019, 13:26

    Марказий банк банк карталарини огоҳлантиришсиз блокланиш ҳолатларига изоҳ берди

    15.11.2019, 12:55

    Ўзбекистонда дафн этиш учун нафақа давлат бюджетидан ажратилиши белгиланди

    15.11.2019, 12:39
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Хитойда уч ёшли қизчанинг бошидан 15 см пичоқ чиқариб олинди

    Дунё | 24 август, 17:32

    Ҳаддан ошган мухлислар: даҳшатли таъқибларга учраган жаҳон юлдузлари

    Кино | 24 август, 17:10

    Россия НАТО чегарасидан 25 км узоқликда улкан объект қурмоқда (фото)

    Дунё | 24 август, 17:08

    “Бу қандайдир бемаънилик”. Татаристон президенти рус тилини билмаган муҳожир болаларни мактабга қабул қилмаслик ҳақидаги қонунни танқид қилди

    Дунё | 24 август, 16:06

    Ўзбекистонда нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолиятига ноқонуний аралашганлар энди жаримага тортилади

    Ўзбекистон | 24 август, 15:47

    Россиянинг етакчи дрон ишлаб чиқарувчиси банкротлик ёқасига келиб қолди

    Дунё | 24 август, 15:26

    “Мен думалайман”, “Ер кезувчиси”: машҳур автомобиль брендларининг номлари қандай маънони билдиради?

    Авто | 24 август, 15:05

    Пентагонда тозалаш: Трампни ғазаблантирган разведка бошлиғи лавозимидан олинди

    Дунё | 24 август, 14:44
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.