Тошкент вилоятининг Чирчиқ туманида қурилиш корхонасидан катта миқдордаги қарздорлиги ундирилди. Бу ҳақда «Дарё»га МИБ матбуот хизмати хабар берди.
МИБ Чирчиқ шаҳар бўлими иш юритувидаги Чирчиқ туманлараро иқтисодий судининг қарорларига асосан, қурилиш ишлари билан шуғулланувчи корхонадан Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси фойдасига жами 1 миллиард 776 миллион 561 минг 515 сўм солиқ қарздорлиги, давлат фойдасига 26 миллион 619 минг 765 сўм давлат божи ундириш белгиланган.
Қарздорга тегишли бўлган Чирчиқ шаҳридаги «Мурувват» МФЙ ҳудудида бўлган қум ва шағал маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи бино-иншоотлари хатланиб,«E-auksion» электрон савдоларига қўйилган.Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари давомида Чирчиқ шаҳар Давлат солиқ инспекцияси билан ҳамкорликда корхонанинг жами солиқ қарздорлиги (1 миллиард 776 миллион 561 минг 515 сўм суд қарори мавжуд, 2 миллиард 348 миллион 364 минг 485 сўм судга даъво ариза киритилган) яъни, 4 миллиарлд 124 миллион 926 минг сўм пул маблағлари хорижий валютанинг сўмга нисбатан қиймати шаклида нақд ундирилиб, бюджетга йўналтирилган.
Бундан аввал МИБ Когонда 3 миллиард сўмга яқин солиқ қарзини ундиргани ҳақида хабар берилган эди.
Изоҳ (0)