The Astrphyisical Journal журналида эълон қилинган мақолга кўра, ўтган йили Коинотга чиқарилган TESS телескопи «имконсиз» экзосайёрани аниқлагани хабар қилинмоқда.
«Имконсиз» дейилишига сабаб назарий жиҳатдан бундай сайёра бўлиши мумкин эмас деб ҳисобланар эди. Ваҳоланки, у мавжуд экан!Нимаси имконсизлиги эса унинг жойлашган ўрни билан боғлиқ.
Мазкур экзосайёра ўз юлдузига шу қадар яқин жойлашганки, бундай масофаларда юлдуз уни аллақачон ўз комига тортиб кетган ва ютиб юборган бўлиши керак эди. Бироқ HD212771 ва HD203949 юлдузлари ўзларига жуда яқин жойда ҳаракатланаётган экзосайёраларни ютиб юборишмаган экан.
Астрофизик олимлар шу чоғгача сайёраларнинг юлдузга максимал яқин келиш масофасини нотўғри ҳисоблашган бўлиб чиқмоқда, шекилли...Юқорида қайд этилган мақолада айтилишича, муаллифлар HD203949 юлдузининг эволюцион тараққиёт босқичини таҳлил қилишган. Бу босқичда юлдуз ҳажман кенгайиб, шишиб бориши ва қизил гигантга айланиши керак. Натижада юлдуз ўзига яқин жойлашган сайёраларни ютиб юбориши лозим эди. Бироқ HD203949 юлдузи аллақачон шишиб, қизил гигантга айланган бўлса-да, ўзидан атиги 0,65 астрономик бирлик (яъни Ер ва Қуёш орасидаги масофанинг атиги 65 фоизи) масофасида жойлашган экзосайёрани ютиб юбормаган.
Нимага бундай бўлган?Олимларда бир неча тахминлар мавжуд. Улардан энг ишонарлироғига кўра, ўша экзосайёра юлдуз шишишни бошлашидан аввал анча нарироқда – тахминан 3,1 ёки 3,5 астрономик бирлик масофасида бўлган. Юлдуз қизил гигантга айланиб, ҳажман кенгайгач эса экзосайёра унга яқин келиб қолган бўлиши мумкин.
Ушбу дилемманинг ечими оддий бир фактда яширинган. Бу факт шундан иборатки, юлдузлар ва уларнинг сайёралари нафақат ўзаро боғлиқ ҳолда шаклланади, балки биргаликда эволюстияланади ҳам.Вардан Адибекян, мақолда муаллифлардан бири
Демак, мазкур экзосайёра қандайдир гравитацион «манёврлар» эвазига қизил гигант юлдуз кенгайиши ва тортиш кучидан қутулиб қолган бўлиши мумкин дейилмоқда.
Музаффар Қосимов тайёрлади.
Изоҳ (0)