Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов вилоятдаги мактаб директорларига мурожаат қилиб, ўқувчилардан пул йиғилишини танқид қилди, деб хабар беради Zarnews.
Ҳоким мактабдаги ҳар қандай муаммони, аввало, вилоят имконияти ва мутасадди ташкилотлар ҳамкорлигида ҳал қилиш лозимлиги таъкидлаган. Шунингдек, у ўз нутқида мактабларда ёлғон маълумотлар асосида турли баҳоналар билан пул йиғиш каби ишлар ҳали ҳамон давом этаётганини танқид остига олган.
«Ҳалиям бизда аҳмоқона ишлар давом этмоқда. Ҳокимнинг номидан фойдаланиб, театр ёки бошқа масалада пул йиғилмоқда. Ҳеч ким одамлардан мажбурий пул йиғмаслиги керак. Бунақа ҳолат Самарқанд шаҳрида давом этмоқда… Мактаб директорлари ўз мактабини тартибга олиши ва, албатта, ўзининг мактаби бўйича раҳбарлардан талаб қилишни ўрганиши керак», — дейди вилоят ҳокими.
Изоҳ (0)