Россия пойтахти Москвадан Тожикистоннинг Душанбе шаҳрига учаётган «Уралские авиалинии» авиакомпаниясининг А320 самолёти Тошкентга фавқулодда қўнишга мажбур бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон пойтахти аэропорти вакилига таянган ҳолда «РИА Новости» хабар берди.
Қайд этилишича, самолёт қўниши керак бўлган Душанбе аэропортида момақалдироқ бўлгани сабабли самолёт соат 6:10 да Тошкентга қўнишга мажбур бўлган.
Самолёт Душанбега соат 6:00 да етиб бориши керак бўлган. Хабарда айтилишича, рейс соат 10:45 да парвозни давом эттириб, Тошкентдан Душанбега йўл олган.
Эслатиб ўтамиз, 30 октябрда ҳам Москвадан Тожикистоннинг Кўлоб шаҳрига учаётган самолёт Тошкентга фавқулодда қўнганди.
Изоҳ (0)