28 октябрь куни Мирзо Улуғбек туманида истиқомат қилувчи 21 ёшли Н. исмли қиз уйига меҳмон бўлиб келган эркакни ўмарди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
У 34 ёшли А.нинг чалғиганидан фойдаланиб, Captiva’нинг калитини ўғирлаган. Сўнг автомобиль эшигини пульт ёрдамида очган ва машина ичидаги 1 миллион сўм ҳамда 300 АҚШ долларини ўғирлаган.
Н.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси («Ўғирлик») бўйича жиноят иши қўзғатилган.
Изоҳ (0)