Бош прокуратура Қўқонда ис газидан заҳарланиш бўйича содир бўлган воқеа юзасидан расмий баёнот берди.
Маълум қилинишича, 28 октябрь куни Қўқон шаҳар Туркистон кўчасида яшовчи 1967 йилда туғилган Н.Ғ. исмли эркак, унинг турмуш ўртоғи ва бир нафар ўғли хонадон ичида тарқалган ис газидан заҳарланиб вафот этган.
Мазкур ҳолат юзасидан шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)