Футбол бўйича Англия Премьер лигасининг 10-тури доирасида Хосеп Гвардиола қўл остидаги «Манчестер Сити» клуби ўз майдонида «Астон Вилла»ни қабул қилди.
Беллашув давомида «манкунианлар» вакиллари Раҳим Стерлинг (46), Кевин де Брюйне (65) ҳамда Илкай Гундўғон (70) томонидан урилган голлар «шаҳарликлар»нинг «Астон Вилла» устидан 3:0 ҳисобидаги ғалабасини таъминлади.
Қайд этиш жоиз, учрашувнинг 87-дақиқасида мезбон жамоа ярим ҳимоячиси Фернандиньо ҳакам томонидан қизил карточка билан жазоланди.
Мазкур ғалабадан сўнг «Манчестер Сити» очколари сонини 22 тага етказиб олди ва мусобақа жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. «Астон Вилла» эса 11 очко билан 13-ўринни банд қилиб турибди.
АПЛ
10-тур баҳси
26 октябрь, шанба
«Манчестер Сити»—«Астон Вилла» 3:0
Голлар: 1:0 – 46 Стерлинг, 2:0 – 65 де Брюйне, 3:0 – 70 Гюндоган.«Манчестер Сити»: Эдерсон, Стоунз, Менди (Анхелиньо, 73), Жоау Канселу, Фернандиньо, Гундўғон, де Брюйне (Фоден, 76), Бернарду Сильва, Сильва, Стерлинг (Агуэро, 76), Габриэль Жезус
«Астон Вилла»: Хитон, Энгельс, Гильбер, Таргетт, Мингз, Дуглас Луис, Макгинн, Накамба, Грилиш (Ал-Ғози, 84), Трезеге, Уэсли (Дэвис, 71)
Огоҳлантиришлар: Грилиш (36), Фернандиньо (57), Гундўғон (81)
Четлатиш: Фернандиньо (87)
Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!
Изоҳ (0)