• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12621.29
    • RUB158.44
    • EUR14596.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Лэмпарднинг ақлли режаси, Италия клубларининг муваффақияти ва омадли «Барселона». ЕЧЛда тур тафсилотлари

    Европа Чемпионлар Лигасининг 3-туридан ўрин олган ўйинлар 22 ва 23 октябрь кунлари бўлиб ўтди. «Дарё» мазкур турнинг иккинчи кунги тафсилотлари билан таништиради.

    «E» гуруҳи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Гуруҳ етакчиси «Наполи» Австрияга сафар қилди ва «Зальцбург» билан баҳс олиб борди. Таъкидлаш жоиз, мазкур ўйин неаполликлар учун осон кечмади. Икки бор ортда қолаётган майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришга муваффақ бўлди. Бироқ охир-оқибат тажриба ўз сўзини айтди ва Карло Анчелотти шогирдлари уч очкога эга чиқди. Мазкур баҳсда «Зальцбург»нинг 19 ёшли ҳужумчиси Эрлинг Ҳоланд дублга эришган ҳолда Чемпионлар Лигаси тўпурарига (6 та гол) айланди. Шунингдек, мазкур ўйинда Дрис Мертенс «Наполи»даги голлари сони (116) бўйича Диего Марадонадан (115) ўзиб кетди.

    Гуруҳнинг кейинги ўйинида «Ливерпуль» «Генк» майдонида меҳмон бўлди. Ўйинда кутилганидек амалдаги чемпион осонлик билан ғалабани қўлга киритди. Ўтган мавсумни жароҳат сабаб ўтказиб юборган Алекс Окслейд-Чемберлен дублга эришди, футболчи ушбу мусобақада сўнгги бор бир ярим йил аввал гол урганди. Садио Мане ва Муҳаммад Салоҳ эса бир мартадан ўз ҳисобларига гол ёздириб қўйди.

    Гуруҳда 7 очко билан «Наполи» етакчиликни давом эттирмоқда, ундан бир очко кам жамғарган «қизиллар» кейинги ўринни эгаллаб турибди.

    «F» гуруҳи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Сўнгги вақтларда ўзининг юқори формасига чиқиб бораётган «Барселона» Прагага борди. Ўйиндан аввал «Славия» яққол аутсайдер сифатида эътироф этилаётганди, бироқ чехияликлар клуби бу сафар ҳам мўъжиза кўрсатишига бироз омад етишмади холос. «Барселона» 3-дақиқадаёқ Лионель Мессининг голидан кейин олдинга ўтиб олди ва шундан кейин бироз ҳотиржамликка берилди. Буни мезбонлар иккинчи бўлим бошида жазолашга муваффақ бўлди, бироқ орадан кўп вақт ўтмай ёқимсиз рикошет сабаб, майдон эгалари дарвозаси яна ишғол этилди. Ўйин якунланиши арафасида прагаликлар босимни оширди, аммо «кўк-анорранглилар» посбони бир неча вазиятда жамоасини қутқариб қолишга эришди.

    Гуруҳнинг иккинчи учрашувида «Интер» клуби ўз майдонида «Боруссия Дортмунд» билан тўқнаш келди. Ўйин тенг курашлар остида кечган бўлсада, миланликлар вазиятлардан унумли фойдалана олди. Лаутаро Мартинес ва Антонио Кандреванинг голлари Антонио Конте жамоасига сув ва ҳаводек зарур бўлган уч очкони тақдим этди.

    Мазкур ғалабадан кейин «Интер» очколарини 4 тага етказиб олган ҳолда дортмундликларга етиб олди. Улардан уч очко кўп жамғарган «Барселона» гуруҳда пешқадам бўлиб турибди.

    «G» гуруҳи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Мазкур гуруҳдаги вазият тобора қизиқарли тус олмоқда. Икки етакчи жамоанинг бу турдаги мағлубиятидан сўнг ушбу квартетда тенг кучли жамоалар йиғилганини билиб олиш қийин эмас. 2-турдан кейин 4 очко билан пешқадамлик қилаётган «Зенит» сафарда «Лейпциг» билан баҳс юритди. Дастлаб Ярослав Ракицкининг голидан кейин олдинга ўтиб олган руслар иккинчи бўлимда ўз дарвозасидан иккита тўп олиб чиқди.

    Гуруҳдаги иккинчи ўйинда «Бенфика» драматик баҳсда «Лион»дан устун келди. Ўйин аввалида олдинга чиқиб олган лиссабонликлар 70-дақиқага келиб ўз дарвозаларидан тўп ўтказиб юборди. Ўйиннинг асосий вақти якунланишига беш дақиқа қолганида Пицци мезбонларга ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

    3-турдан сўнг «Лейпциг» 6 очко билан гуруҳ пешқадамига айланди. Ундан кейин тўрт очкодан жамғарган «Зенит» ва «Лион» бормоқда. Ушбу турда мавсумдаги илк очкосини қўлга киритган «Бенфика» сўнгги поғонани банд этган.

    «H» гуруҳи

    Фото: Twitter

    Фото: Twitter

    Турнинг марказий ўйинларидан бири мазкур гуруҳ вакиллари «Аякс» ва «Челси» ўртасида кечди. Тажриба ва ёшлик шижоатини ўзида уйғунлаштирган жамоалар ўртасидаги тўқнашув кўпчиликни бефарқ қолдирмади. Ўйин тезкор ва ҳужумларга бой бўлгани билан ҳисоб камтарона кўриниш олди. Дастлабки бўлимда амстердамликлар фаолроқ кўринди, бироқ танаффусдан сўнг «Челси» ўз ўйинига темп қўша олди. Айниқса Фрэнк Лэмпарднинг амалга оширган ўзгаришлари ўйин натижасини ҳал қилиб берди. Захирадан майдонга тушган Кристиан Пулишич ва Миши Батшуайиларнинг ҳаракатларидан кейин ҳисоб очилди. Бу гол учрашувда ягоналигини сақлаб қолди.

    Гуруҳдаги нариги ўйин кескинлик борасида биринчисидан қолишмади. «Лилль» ўз майдонида «Валенсия»ни қабул қилди. Учрашувда майдон эгалари ташаббусга эга бўлди, бироқ испанлар саноқлик имкониятлардан бирини гол билан якунлашга муваффақ бўлди. Шундан кейин ташаббус буткул французлар томонига ўтди, кетма-кет ҳужумлар 95-дақиқага келиб ўз самарасини берди ва «Лилль» ушбу мавсумдаги илк очкосига эга бўлди.

    Гуруҳда «Челси» ва «Аякс» 6 очко билан пешқадамлик қилмоқда. «Валенсия» эса (3) учинчи ўринга тушиб кетди.

    Нодирхон Ҳамидхонов тайёрлади

    Янада кўпроқ футбол ва спорт янгиликларидан бохабар бўлишни истасангиз, «Дарё»нинг Telegram’даги расмий спорт канали — @daryo_sport’га обуна бўлинг!

    25.10.2019, 08:24   Изоҳ (0)   18418
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дрис Мертенс Марадонани ортда қолдирди

    24.10.2019, 19:44

    Клублар ўртасидаги Жаҳон Чемпионатининг янги кўринишдаги илк мусобақасига Хитой мезбонлик қилади

    24.10.2019, 18:28

    Конор Макгрегорнинг навбатдаги жанги санаси маълум қилинди

    24.10.2019, 17:42

    Европа Чемпионлар Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига даъвогарлар маълум қилинди

    24.10.2019, 12:29

    Месси Роналду ва Раулнинг рекордини такрорлади

    24.10.2019, 09:54

    Мессини ортда қолдирган Мбаппе, «Реал»ни қутқарган Кроос ва шафқатсиз «Манчестер Сити». ЕЧЛда тур тафсилотлари

    23.10.2019, 18:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    ChatGPT иловасидан ҳафтасига 700 миллионга яқин киши фойдаланмоқда

    Дунё | 5 август, 08:00

    Арманистонда “инвестиция сайтлари” орқали 2 млн доллардан ортиқ маблағни қўлга киритган кибергуруҳ аъзоси қамоққа олинди

    Дунё | 5 август, 07:30

    Ҳиндистонда амалдор аэропорт ходимлари юк ҳақини тўлашни сўрагани учун уларнинг суякларини синдирди (видео)

    Дунё | 5 август, 00:10

    Британия ноқонуний миграцияга қарши курашиш учун 132 млн доллар ажратади

    Дунё | 4 август, 23:50

    Ал-Ақсо масжидига бостириб кириш барча мусулмонларга қарши қилинган таҳдиддир — Фаластин ҳукумати

    Дунё | 4 август, 23:40

    Андижонда фуқаро хонадонида ноқонуний “газ бункери” аниқланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:30

    Тошкент вилоятида ёш ўқитувчилар учун 45 кунлик интенсив курс якунланди

    Ўзбекистон | 4 август, 23:21

    Apple Siri ишлаб чиқувчилар жамоасини қайта тузишга ва ChatGPT’га рақобатчи яратишга қарор қилди

    Дунё | 4 август, 23:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.