• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12892.91
    • RUB160.34
    • EUR14512.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +24°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    Жанубий Корея, Туркия ва Ўзбекистоннинг 10 ўхшаш жиҳати

    «Дарё» колумнисти, «Ипак йўли» халқаро туризм университетининг биринчи проректори профессор Азамат Акбаров Жанубий Кореяда кўп йиллар ишлаган, шунингдек, Туркияда ҳам кўп бўлган. У ўзига яхши таниш бу икки давлатни Ўзбекистонга қиёслаб, қатор ўхшаш жиҳатларни топа олди.

    Ўзбек ва бошқа турк халқлари Корея ҳамда у ерда таълим олиш ва туризм борасида имкониятлари ҳақида жуда қизиқувчан эканликларини биламиз. Бизда биринчи галда тил борасида бир қанча умумийликлар бор: корейс, ўзбек ва турк тиллари грамматикаси бир хил бўлиб, гапда ўша тартибда гаплашамиз. Иккинчидан, уч мамлакат халқлари ўз давлат ва миллатини севадиган одамлар сифатида унинг хавфсизлигини сақлаш учун қўлларидан келгунча ҳаракат қилади. Яна бошқа бир нарса: бир-бирига, айниқса ёши улуғларга нисбатан ҳурмат; ёши катталаримиз ҳанузгача иккала маданиятда ҳам оилада қарор қабул қилувчилар ҳисобланади. Ўзбек, турк ва корейслар ўз уйларини ҳурмат қилади ҳамда у ерга кираётиб оёқ кийимларини ечади, уй шиппакларидан фойдаланади. Биз мамлакатларимиз тарихини жудаям севамиз ва ўтмишимизни қадрлаймиз. Мамлакатларимиз одамлари ўта меҳнаткаш бўлиб, эрта тонгдан кечгача тиним билмай ишлайди.

    Индивидуализм жуда кам. Муносиб университетга кириш, уйланиш, фарзандлар кўриш, ота-она кексайганида ва кучсиз бўлганда ғамхўрлик қилиш каби жиддий қабул қилиниши керак бўлган масулиятлар (бурчлар) бор. Ўткир, ноёб одам бўлиш осон эмас. Сиз муомала қилаётган кишиларга нисбатан ўз хатти- ҳаракатингизни сезиларли даражада ўзгартиришингиз ва ижтимоий ҳолатингизга қараб, қандай муносабатда бўлишингиз жуда оддий ҳолдир. Ўзбекистон, Туркия ва Корея тез суръатлар билан чет эл маданий унсурларини киритиш билан бир вақтнинг ўзида жуда кучли миллийлик туйғусини ҳам сақлаб қолганга ўхшайди.

    1. Янги йил байрами

    Жанубий Корея, Туркия ва Ўзбекистонда янги йил кунини нишонлаш борасида жуда ўхшаш маданият мавжуд. Ҳар бир мамлакатда унинг номи бошқача: Сеоллал [설날], Йилбоши (Yılbaşı) ва Наврўз. Жанубий Кореяда Сеоллал ой тақвими бўйича янги йил кунидир. Демак, улар Сеоллал санасини қуёш тақвими билан эмас, балки ой тақвими билан ҳисоблайди. Шунинг учун Сеоллал даври ҳар йили (қуёш тақвимида) фарқ қилади. Одатда Сеоллалнинг санаси 15 дан 17 февралгача. Сеоллал даври келганда корейслар ҳанбок деб номланган анъанавий кийим кияди. Ҳанбок юмшоқ ипакдан тайёрланиб, турли рангларда ва шаклларда бўлади. Лекин охирги пайтларда одамлар ҳанбок қиммат нархда экани сабаб уни киймаяпти. Ҳар бир оила ўз она шаҳрига ота-оналарини, бобо-бувилари ва қариндошларини зиёрат қилишга боради. Улар қариндошлари билан кўришса, одатда бир-бирларига «янги йилингиз билан» дейди. Сеоллалда махсус таом тайёрланади. У ттеокгук деб номланади. Бу корейс услубидаги шўрва бўлиб, устида бир бўлак гуручли нон бўлади.

    Ттеокгук.

    Ттеокгук.
    Фото: Google Photos

    Туркияда ҳам Йилбоши деб аталган янги йил куни нишонланади. Бироқ улар катта янги йилни катта байрам тарзида нишонламайди. Одатда қариндошларга, яқин қўшниларга салом бериш ва «янги йилингиз қутлуғ бўлсин» ёки мутлу йıллар дейишади. Одатда бу санада уйларини саранжом-саришта қилишади.

    Сумалак.

    Сумалак.
    Фото: Google Photos

    Наврўз Ўзбекистондаги энг катта байрам бўлиб, у Эрон маданиятидан кириб келган. Бугунги кунда у миллий байрамга айланди. Бу байрамда ўзбекистонликлар қариндошлари билан учрашади ёки меҳмонларни таклиф қилади ҳамда сумалак пиширади. Сумалакни тайёрлаш осон иш эмас. Чунки сумалак пишириш учун камида 20 соат вақт сарфланади. Уни тайёрлаётганда эҳтиётлик билан секин қайнатиш керак.

    2. Ўқитувчилар куни

    Учала мамлакатда ҳам Устоз ва мураббийлар куни бор. Бу ўқувчиларга таълим-тарбия бераётгани сабабли устозларга миннатдорчилик билдиришдир. Лекин ҳар бир миллатнинг устозлар куни турли санада нишонланади. Жанубий Кореяда ўқитувчилар куни 15 май куни нишонланади. Туркияда – ҳар 24 ноябрда. Ўзбекистонда эса октябрь ойининг биринчи кунида. Айниқса Ўзбекистонда Устоз ва мураббийлар куни умумхалқ байрамидир.

    3. Палов

    Бок-кум-бап.

    Бок-кум-бап.
    Фото: Google Photos

    Бу мамлакатлар ўхшаш таомга ҳам эга бўлиб, у палов, яъни қовурилган гуручдир. Туркия ва Ўзбекистонда бу таомни палов деб аташади. Корейслар бошқача сўз билан талаффуз қилишади: бок-кум-бап (볶음밥). Лекин баъзи корейс қайноқ ресторанлари менюсида одатда «корейсча палов» ёки 필라브 деб ёзилади. Демак, корейсларнинг кўпчилиги палов нима эканини билади. Кореяликлар қовурилган гуруч тайёрлаганида, гуручга тўғралган картошка, сабзи, яшил ёки қизил қалампир, пиширилган тухум ва туз каби масаллиқлар қўшади. Тайёр бўлгач, бироз кетчуп қўшсангиз бўлади, хоҳласангиз аралаштиришингиз мумкин. Бу – кенг тарқалган корейсча палов.

    Туркия ва Ўзбекистонда шунга ўхшаш палов таоми бор. Бу халқларда палов пиширишнинг сон-саноқсиз рецептлари бор. Масалан, Ўзбекистонда 150 турга яқин палов рецепти бор. Лекин асосан гуруч, гўшт, тўғралган сабзи, пиёз, майиз, заъфарон, кимён, ёғ ва майдаланган туз билан пиширишади.

    4. Угра / лағмон

    Тўртинчи умумий нарса лағмон ёки угра билан боғлиқ. Бу халқларнинг таом бўйича дидлари бир хилга ўхшайди, лекин ҳар бир овқатнинг таъми бутунлай ўзгача.

    Юк гаэ-жанг.

    Юк гаэ-жанг.
    Фото: Google Photos

    Биринчиси бироз аччиқ угра бўлиб, ва озиқ-овқат номи юк гаэ-жанг уграси [육개장칼국수] ҳисобланади. Таркиби – корейс қизил қалампири, баҳор пиёзи, сабзавотлар (тез-тез ишлатиладиган го-са-ри) ва албатта корейсча кўкат-зираворлар. Юк-гаэ-жанг шўрва ичига угра (калгуксу) қўшиб, бирга қайнатилади. Иссиқ ҳаводан заифлашиб, бош айланган одам учун бу фойдали.

    Эриште.

    Эриште.
    Фото: Google Photos

    Туркияда эриште деган таом бор. У корейс таомига ўхшайди, лекин калгуксу томат пастасисиз шўрва ҳисобланади.

    Фото: Google Photos

    Учинчидан, Ўзбекистонда махсус туппа тури – лағмон бор. Лағмон уйғур халқидан олинган бўлиб, шу кунларда Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон каби давлатларда кенг тарқалган. Лағмон ўзбекистонликлар учун одатий овқат турига айланган. Ўзбекларнинг аксарияти лағмон ейди. Улар асосан гўшт, сариқ булғор қалампири, қизил булғор қалампири, қўлда чўзилган лағмон ва баъзи зираворларни ишлатади.

    5. Чой маданияти

    Бу халқлар орасида бир-бирига ўхшаш чой маданияти мавжуд. Чой маданияти ҳақида умумий нарсаларни ва фарқ қилувчи одатларни тушунтириб берсак.

    Фото: Google Photos

    Туркияга нисбатан Ўзбекистон ва Жанубий Кореяда кўк чой ичишни маъқул кўришади. Ўзбекистонда, масалан, Тошкентда қора чойни, Самарқандда эса кўк чойни афзал кўришади.

    Чой маданияти бир неча асрлар давомида ривожланган. Чойнинг ўрни ҳар бир мамлакатда ўзига хос ўхшашликка эга. Меҳмон келганда улар одатда енгил таом ва ичимликлар билан чой истеъмол қилади. Лекин корейслар чойга шакар қўшмайди.

    6. Ўрнашган жой – Осиё қитъаси

    Фото: Google Photos

    Жанубий Корея, Туркия ва Ўзбекистон Осиё қитъасида жойлашган. Жанубий Корея Осиёнинг шарқида, Ўзбекистон Марказий Осиёда, Туркия эса Осиё ва Европа ўртасидаги чегара сифатида рол ўйнайди. Шунинг учун бу уч мамлакат орасида турли хил умумий одат, урфлар мавжуд.

    7. Ипак йўли

    Фото: Google Photos

    Анча вақтлар олдин, бир қитъада жойлашгани сабабли, уч миллат аждодлари ўз маҳсулотларини сотиш ва номаълум дунё билан алоқа қилиш мақсадида Буюк ипак йўлидан фойдаланган. Ўша даврларда уларда телекоммуникация тизими мавжуд бўлмаган. Шундай қилиб, улар Ипак йўли бўйлаб пиёда ёки отда, туяда узоқ йўл юрган.

    Аслида улар милоддан аввалги VIII асрдан милодий XVIII асргача бу йўлдан фойдаланган. XVIII аср бошида ҳаётни тубдан ўзгартириб юборган замонавий транспорт ихтиро қилингани ва Ер юзида замонавий миллатлар пайдо бўлгани сабабли Ипак йўли секин-аста ўз мавқеини йўқотган.

    Аслида Корея ярим оролида Ипак йўлининг бошланиш нуқтаси жойлашган. Ипак йўлининг ўртасида Самарқанд, Бухоро, Хива каби машҳур шаҳарлар мавжуд. Бугунги кунда бу шаҳарлар Ўзбекистон ҳудудида жойлашган. Ниҳоят, Туркия Буюк ипак йўлининг охири ҳисобланади. Қадимдан бу уч мамлакат Ипак йўли билан боғланган.

    8. Олтой тил оиласи

    Олтой тиллари оиласи XVIII асрда биринчи марта таклиф қилинган гипотетик тузилган Марказий Евросиё ва Сибир халқлари тил оиласи бўлиб, унинг мавжудлиги тилшунослар орасида кенг мунозарага сабаб бўлиб қолмоқда. Турк, мўғул ва тунгус-манчжур гуруҳлари доимий равишда бу оилага киритилган; баъзи муаллифлар корейс ва япон тилларини ҳам унга қўшади.

    Фото: Google Photos

    Корейс тили олтой тилидан келиб чиққан гуруҳдир. Лекин корейс тили мустақил ривожланди. Аммо турк ва ўзбек тили битта лингвистик гуруҳ – туркий тиллар гуруҳ таркибида. Бугунги кунда бу уч миллат тиллари орасида фарқ бор, лекин уларнинг умумий илдизи олтой тилидан келиб чиққан.

    9. Тўрт фасл

    Жанубий Корея, Туркия ва Ўзбекистонда тўрт мавсумнинг ҳар бири, яъни баҳор, ёз, куз ва қишнинг тўлақонли кечиши яққол сезилади, чунки улар ўхшаш географик кенгликда жойлашган. Корея 37°, Ўзбекистон 41°, Туркия 41°да жойлашган. Шундай қилиб, бу уч халқнинг тўрт мавсуми бор.

    10. Футбол

    Жанубий Корея, Туркия ва Ўзбекистон халқлари футболни севади. Уларнинг ўз футбол лигалари бор. Ҳар бир мамлакатда ўз футбол ассоциацияси фаолият юритади ва футбол лигаларини назорат қилади.

    Корея футбол лигаси номи – K-Liga 1. K-Liga 1 – футбол лигаларининг энг юқори поғонаси. Кореяда қуйи лига ҳам мавжуд. Асосий футбол лигаси 12 та футбол жамоасидан иборат.

    Туркия футбол лигаси Super Lig деб аталади. Мамлакатнинг ҳар бир шаҳрида улкан футбол майдони бор. Лигада 18 та футбол жамоаси бор.

    Ўзбекистон футбол лигаси Ўзбекистон олий лигаси дейилади. Дастлаб у Ўзбекистон профессионал футбол лигаси деб номланган, лекин 2018 йилда унинг номи янгидан ўзгартирилди. Бу лигада 12 та футбол жамоаси бор.

    Муаллиф фикри таҳририят нуқтаи назаридан фарқ қилиши мумкин.

    25.10.2019, 20:11   Изоҳ (0)   62972
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Янги Note 50: метал ҳошияли, супер тезкор 90W зарядлаш, MagCharge симсиз заряд қурилмаси совға сифатида


    TezQR InfinBANK орқали Амирсойдаги шалеларга эшикларни очади


    “Марказий Осиё – Uzbekistan Airways қанотларида”: Москвада илк йиллик бизнес форум бўлиб ўтди


    БАШКЕНТ турар жой мажмуасида 1 июнь – Болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишланган ментал арифметика бўйича Чемпионат бўлиб ўтади!


    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди


    “Ўзбекинвест” Италия ва Испания суғурта компаниялари билан ҳамкорлик битимларини имзолади


    Ucell: Устюрт платосининг асосий йўл бўлинмаларида мобил алоқа


    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси


    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 


    Жамғармаларни қандай ишлатиш керак: кўчмас мулк ва инвестиция пакетларини солиштирамиз


    Ишончли танлов: Haval М6 ва 0 % дан бошланадиган кредит


    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда


    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 


    Жаҳон банки Ўзбекистонда электр таъминотини яхшилаш учун 100 млн доллар ажратди


    APEX BANK Марказий савдо офиси ва Бош офисини очишга тайёргарлик кўрмоқда: янги кўлам, янги имкониятлар

     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қимматбаҳо узук, яхта ва 50 млн доллар товон пули: машҳурлар собиқ севгилисидан олган энг қимматбаҳо совғалар

    Лайфстайл | 21 май, 08:00

    Дунёнинг машҳур моделлари тонгни қандай бошлайди?

    Лайфстайл | 21 май, 07:10

    Европа Иттифоқи Сурияга нисбатан иқтисодий санкцияларни бекор қилишга қарор қилди

    Дунё | 20 май, 23:50

    Британия Ғазодаги операция туфайли Исроил билан савдо музокараларини тўхтатди

    Дунё | 20 май, 23:35

    Қозоғистондан Ўзбекистонга 1 млн долларлик синтетик гиёҳвандлик воситаларини олиб кирмоқчи бўлган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 20 май, 23:20

    Crocus’даги террор ҳужумидан етказилган зарар 75 млн долларни ташкил этгани маълум қилинди

    Дунё | 20 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 20 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 20 май, 23:00

    Парҳез ва оғир машқларсиз озиш сири: моддалар алмашинувини тезлаштириш учун хатолардан воз кечинг 

    Лайфстайл | 20 май, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.