Ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича ҳар ойлик компенсация оладиган Ўзбекистон фуқаролари сони 1,3 миллион нафардан ортиқни ташкил қилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Молия вазирлиги маълум қилди.
Молия вазирлигининг хабарига кўра, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 14 октябрдаги «Дон, ун ва нон етказиб бериш тизимига бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, 2019 йил 1 октябрдан ун ва қолипли нон харид қилиш бўйича қўшимча харажатларни қоплаш учун ҳар ойлик пул компенсацияси 22 300 сўмдан 50 000 сўмга оширилган.
Мавзуга доир: Тошкентда «буханка» нархи ошди
Вазирлик томонидан қайд этилишича, Пенсия жамғармаси томонидан компенсацияларнинг ошган миқдорлари фарқи бўйича қўшимча ведомостлар тузилиб, 2019 йилнинг 16—17 октябрь санасида тижорат банклари ҳамда Халқ банки филиалларига етказилган. Шунингдек, мазкур тўловлар учун маблағлар 16 октябрдан 19 октябргача тўлиқ молиялаштирилган.
Изоҳ (0)