• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Расул Кушербаев: Олий таълим масъуллари ёшларнинг дардини тушунмайдиган, «ҳиссиз» кишилар эканлиги ойдинлашмоқда

    Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев олий таълим тизимида жорий этилган айрим янги тартибларни қоралади.

    Фото: ЎзА

    Фото: ЎзА
    Жорий йил талаба ёшлар учун ҳақиқий синов даври бўлди. Тўлов контракт миқдорининг ваъдадан кўра кўпроқ оширилиши, стипендиянинг баҳолар кесимида эмас, бир хил 400 минг сўм миқдорида белгиланиши бўлажак зиёли ёшлар ўртасида кескин норозилик келтириб чиқарди.

    Бу табиий. Ёшларнинг эътирозлари тўлиқ асосга эга. Чунки улар номардлик қилишмади, кўплари яхши ўқиди, изланди, интилди, талабалик ваъдасини бажарди.

    Муҳокамалар авжида пайти норматив ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига қўйилган ва шу йилнинг 23 сентябрдан 6 октябргача муҳокама этилган «Олий таълим муассасалари талабаларига стипендия тўлаш тартиби ва миқдорлари тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаси бўйича ҳамон қарор қабул қилингани йўқ. Нима учун? Бу лойиҳа бўйича деярли барча таклиф ва муносабатлар салбий эканлиги билан боғлиқми ёки шунчаки маълум вақтгача ёшларнинг ҳовурини босиш учун қилинган чалғитувчи «манёврми»?

    Шунча эътироз, шунча овоз, шунча саволларни кўриб туриб тана бошқа дард билмас, деганларидек талабаликнинг бугунги қийинчиликларини бошидан ўтказмаётган, ўз даврида қулай шароит, имтиёз ва керак бўлса контракт тўловисиз олий таълим олиб, бугун бу каби қарорларни ишлаб чиқишда мутахассис бўлиб ўтирган кишилар узоқ вилоятдан йўлкирасига аранг пул топиб ўқиётган ёшнинг дардини қаёқдан ҳам билсин, деган хулоса пайдо бўлмоқда. Худди шундай: олий таълим масъуллари талабаликнинг «совуғини емаган», ёшларнинг дардини тушунмайдиган ҳиссиз кишилар эканлиги кундан кун ойдинлашмоқда. Яна билмадим.

    Нон нархи ошган шу кунларда айрим олий ўқув юртларида яхши ўқиб, яхши стипендия олиб яшаган талабалар эндиликда 400 минг сўм стипендия етмаётганлиги боис, «тирикчилик» дардида дарс қолдириб «нб»чилар сафига қўшилиб бораётганини эшитиб, асаблар таранг бўлиб бормоқда. Эртага бу «нб» сабаб унинг талабалар сафидан чиқмаслигига, «нб»ни ёпиш учун домлага топганини қистирмаслигига, эшикма-эшик сарғайиб билимсиз кадр бўлмаслигига ким кафолат беради? Инновацион ғоялар, таклифлар бисёр бир вақтда наҳотки «домлалар»нинг аҳволини яхшилашнинг бундан бошқа йўли йўқ.

    Нима бўлганда ҳам келажак эгалари — ёшлар олдида инсофсизлик, адолатсизлик, бефарқлик ва нотенгликнинг яққол кўриниши бўлди бу.

    Бир ҳақиқатни унутмайлик: токи шунча эътироз ва дардини айтган ёшларнинг дардига қулоқ тутмас эканмиз, улардан ватанпарварликни талаб қилиб, яхши ўқишга, юрт келажаги учун виждонан меҳнат қиладиган кадр бўлишга даъват қилишга ҳам ҳақимиз йўқ. Буни ёддан чиқармайлик.

    Парламент ва масалага бефарқ бўлмаган барча даражадаги халқ вакиллари депутатлар, фаоллар эса олий таълим масъулларининг бу ишларини юқори даражада муҳокама қилиши, мантиқсиз ва нотўғри қарор қабул қилинишига сабаб бўлганларнинг ҳаракатларига халқ номидан муносиб баҳо бериши шарт.

    Менинг баҳоим эса «икки»!

    Расул Кушербаев, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

    Мавзуга доир: «Масъуллар, сиз талаба бўлмаганмисиз?!». Расул Кушербаев стипендиянинг 400 минг сўм этиб белгилангани ҳақида фикр билдирди

    23.10.2019, 19:08   Изоҳ (0)   21900
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистондаги парламент сайловларида республика бўйлаб қанча жиҳозлардан фойдаланилиши маълум бўлди

    23.10.2019, 18:44

    Хўжайлида мактаб ўқувчилари пахта теримига мажбуран жалб қилингани ҳақида хабарлар тарқалди. Қорақалпоғистон халқ таълими вазирлиги ушбу ҳолатга муносабат билдирди...

    23.10.2019, 18:07

    Қозоғистон сигирларни экспорт қилишни тақиқлагач, Ўзбекистон уларни Украинадан олиб келишни бошлади

    23.10.2019, 17:59

    Тошкент давлат стоматология институти талабаси халқаро олимпиаданинг мутлақ ғолибаси бўлди

    23.10.2019, 17:59

    Марказий банк — чет эл банкларида ҳисобрақам очиш чеклови бекор қилингани ҳақида: «Назорат қилолмайдиган нарсамизга чеклов ўрнатиш — мантиқсизлик»

    23.10.2019, 17:48

    Сирдарёда микроавтобус ҳайдовчилари билан юзага келган муаммо бартараф этилди

    23.10.2019, 17:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Оқтепа Лаваш “Калмар ўйини” асосида Далгона Боксини чиқарди


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    Click & Смарт Business (собиқ УЗКАССА): бизнес муваффақияти ва мижозлар қулайлиги учун ҳамкорлик


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    Анорбанк ва Beelab Ўзбекистон рақамли банкинг бозорида ҳамкорлик ўрнатди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп ва Нетаньяху Ғазодаги урушни тугатишга келишиб олди — ОАВ

    Дунё | 27 июн, 12:33

    Сон Хён Мин “Тоттенҳэм”ни тарк этишга яқин турибди

    Спорт | 27 июн, 12:20

    “АҚШ зарбалардан ҳеч қандай ютуққа эришмади” — Эрон олий раҳнамоси (видео)

    Дунё | 27 июн, 12:03

    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 

    Реклама | 27 июн, 12:00

    Lego компанияси “Махфий ҳужжатлар” сериали асосида янги тўплам тақдим этади

    Қўзиқорин | 27 июн, 11:46

    “Маҳалла сервис” компаниялари ходимларининг даромади энди солиққа тортилмайди

    Ўзбекистон | 27 июн, 11:41

    Таиланд каннабис учун жиноий жавобгарлик жорий қилмоқчи

    Дунё | 27 июн, 11:26

    Pagani ва Bulgari ҳамкорликда олмос билан безатилган гиперкар яратди

    Лайфстайл | 27 июн, 10:59
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.