• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12694.97
    • RUB161.6
    • EUR14878.5
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Қабристонда ўрнатилган «Адолат». Telegram’да сайлов муҳокамаси

    Жамиятда нимаики муҳим ҳодиса рўй берса, ижтимоий тармоқлар ва оммавий мессенжерлар уни нишонга оляпти. Бир ҳафта дунёдан узилиб қолган ўзбекистонлик ҳам, мана масалан, бизнинг Telegram-каналимизни титкилаб чиқса, ижтимоий ҳодисалардан хабардор ҳар қандай одам билан тенг маълумотга эга бўлади.

    Telegram’да сўровномалар ўтказиш оммалашиб кетди. Бир мавзу бўйича турли «отахон» каналларда ўтказилган сўровномаларни йиғиб, материал тайёрлашни илгари ҳам тажриба қилиб кўрган эдик. Келинг, бу гал яна уриниб кўрамиз. Навбатдаги нишон – декабрь ойида бўлиши кутилаётган парламент сайлови.

    Хабарингиз бор, декабрь ойида парламентга сайловлар кутиляпти. Партиялар қизғин ташвиқотларни бошлаб юборди. Telegram’да ҳам шу мавзу трендда. Турли каналлар бу мавзуга турлича муносабат билдирмоқда. Қуйида мисоллар келтирамиз:

    230 миллиард сўм = 24 миллион доллар – Партиялар сайловига бюджетдан шунча пул ажратилар экан.

    Бу пулга:

    2 400 бола ўқиши мумкин бўлган энг замонавий мактаб ёки 5 000–10 000 киши ўқиши мумкин бўлган ўзимиз ўрганган мактаблар; ;)

    1 000–15 00 оила учун хонадонлар;

    3 500 та Spark автомашинаси;

    2 300 тадбиркорга 100 миллион сўмдан кредит;

    230 000 оилага 1 миллион сўмдан моддий ёрдам;

    ҳеч бўлмаса минглаб ойлиги берилмаётганларнинг меҳнат қилиб топган ҳақини бериш мумкин эди...

    Ҳисоб-китоблар тахминий, чунки ҳали бери ваъда қилинган «Очиқ бюджет» лойиҳасини кўрмадик ва қаерга қанча бизнинг маблағларимиз сарфланишини билмаймиз.

    Ҳа-я, 230 миллиард сўмга тахминан 2 миллиард дона қизил аччиқ қалампир сотиб олса бўлади. Шунда баъзиларнинг ишлаш унумдорлигини ошади, менимча. ?

    @trolluz

    Сайтимизнинг ҳаммага таниш фотограф хоними Мадина Нурман ўз Telegram-каналида кичик сўровнома ўтказибди.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Шунингдек, у сайлов кампаниясига бевосита алоқадор кишилар учун «жестлар» борасида қўлланма ҳам тақдим қилди.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Элдар Асанов ҳам каналида шахсан ўзи ЎзЛиДеП раиси билан қилган суҳбатини эълон қилди. Суҳбат сайтимизда ҳам видео ва матнли шаклда эълон қилинди. «Кўп гўшт ейиш мавзуси эсингиздами? Шу гаплари билан машҳур бўлган Актам ака Ҳайитов билан интервью қилдик. Хайп мавзу туфайли шуҳрат топганларига қарамай, менда ақлли ва оғир-босиқ киши сифатида таассурот қолдирди», деб ёзади Элдар ака.

    Яна бир хабарлар сайтининг Telegram-каналида ҳам қайси партияга овоз бериш масаласида сўровнома ўтказилди. Иштирокчиларнинг 53 фоизи ҳеч қайси партияга овоз бермоқчи эмас экан.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Ҳуқуқшунос ва блогер Хушнудбек ўз каналида эълон қилган сўровнома иштирокчиларининг 34 фоизи ҳеч қайси партияга овоз бермоқчи эмас.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Худди шу сўровнома натижалари ҳақида бошқа бир блогер Нозим Сафари ўз каналида пост қолдирган:

    Хушнуд Худайбердиев ўтказган сўровноманинг бир қизиқ жиҳати эътиборимни тортди. «Сайловларда қайси партияга овоз бермоқчисиз» саволига 34 мингга яқин респондент жавоб берган.

    Партиялар ўртасида биринчи ўринни 25 фоиз овоз билан ЎзЛиДеП қўлга киритган. Иккида Миллий тикланиш (9 фоиз), учинчи ўринда Адолат (8 фоиз). Сўнгги икки позицияда ХДП (3 фоиз) ва Экопартия (3 фоиз). 14 фоиз овозни эса «Партияга эмас, номзодга боғлиқ» варианти қўлга киритган.

    Энг қизиғи, энг кўп овозни «Ҳеч қайсисига» жавоби йиққан. 38 фоиз! Бу қарийб 13 минг одам биргина Telegram’нинг ўзида ҳеч қайси партияга овоз бермаслигини билдирган дегани. Жуда катта рақам. Нега одамларнинг аксариятида партияларга нисбатан ишончсизлик ўрнашган? Бунинг илдизи жуда чуқур. Фаол сайловлар бўлгани яхши. Ҳа. Лекин абсентеизмнинг бундай юқори даражаси партиявийлик тизими легитимлигини гумон остида қолдиради.

    Кучли давлатнинг кучли парламенти бўлиши керак. Давлат суянадиган учоёқнинг бири парламентаризм. Қолган иккиси суд ва ижро. Оёқлар баланси ўзаро йўқотилса, муаммолар кўпайгандан кўпаяверади. Битта ҳал этилган муаммо олдидан учта янгиси ўсиб чиқаверади. Улар ўртасидаги мувозанатгина давлатни ва жамиятни дзен нуқтасига чиқаради.

    Ўзбекистонга кучли парламент, кучли партиялар керак. Ғўзапоялар билан қуролланиб, бир бирига пахта отиб, ваҳшатли муҳораба уюштирмайдиган партиялар керак. Ғоялар кураши керак, майда маишатчилик эмас. Қонунчилик ва назоратни тўлиқ қўлга ола биладиган мустақил механизм керак.

    Халқ партияларга суянади. Ҳозирда эса суянчиғини ёқотгандек гўё. Халқ зеҳнида аполитизм баланд. Эски даврлар руҳияти аримаган. Жамоатчилик ҳам бир қадам олдинга ташлаб юртимизда бўлаётган сиёсий жараёнларга қизиқа бошлаши керак. Шунда сайловда партиясига қараб эмас номзодига қараб муносиблар депутат бўлса ҳам бир нави.

    Яна кўплаб Telegram-каналларда қуйидаги расм айланиб юрибди. Бу қизлар ҳақидаги муҳокамаларга эса тўхталишнинг, менимча, ҳожати бўлмаса керак.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Қабристонда ўрнатилган «Адолат» ҳам кўпчиликнинг асабига тегиб улгурди.

    Скрин: «Дарё»

    Скрин: «Дарё»

    Кўпгина депутатларнинг тушираётган қовунлари-ю яна бошқаларининг кўрсатаётган фидойиликлари қайсидир партияни обрўсизлантирса, бошқасини кўкка кўтаряпти. Бир каналда айтилганидек, Экопартияга буларнинг қизиғи йўқ. Биз эса партияларга кутилаётган сайловларда омад тилаб қоламиз.

    Дилбар Исматуллаева тайёрлади.

    23.10.2019, 14:59   Изоҳ (0)   60764
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kapitalbank инвестициялари – Ўзбекистон ёшлари келажагига сармоя


    Фақат текширилган фойдаланувчилар: нима учун тўлов иловалари  шахсни тасдиқлашни сўрайди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар


    “АлоқаБанк” ёшлар билан ишлашга оид дастурларни кенгайтирмоқда


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Гарвард университети яҳудий талабаларнинг фуқаролик ҳуқуқларини бузган — Оқ уй

    Дунё | 1 июл, 17:05

    Пеп Гвардиола ёзда “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин бўлган футболчилар ҳақида гапирди

    Спорт | 1 июл, 16:59

    Фарғонадаги портлаш: айбдорларга ҳукм ўқилди, қурбонлар оиласига товон пуллари белгиланди 

    Ўзбекистон | 1 июл, 16:54

    Дунёда илк бор барча босқичлари тўлиқ сунъий интеллект ёрдамида яратилган мультсериал тақдим этилди

    Кино | 1 июл, 16:50

    Хивада биринчи Ўзбекистон—Озарбайжон парламентлараро форуми ўтказилмоқда (фото)

    Ўзбекистон | 1 июл, 16:40

    Жефф Безоснинг “аср тўйи” Италия бюджетига 1 млрд доллардан ортиқ даромад келтирди

    Шоу-бизнес | 1 июл, 16:35

    NRG Uzbekistan замонавий ва кенг мажмуа — Мафтун Макон турар жой мавзесини қуриш бўйича улкан лойиҳани амалга оширмоқда

    Реклама | 1 июл, 16:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.