Тошкент халқаро аэропорти автотураргоҳида содир этилган ўғриликда гумонланувчининг шахсини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда, деб хабар беради пойтахт ИИББ матбуот хизмати.
17 октябрь куни тахминан соат 13:00 да Сергели туманида номаълум шахс халқаро аэропорт ёнидаги автотураргоҳда бўла туриб, 40 ёшли Музаффар С. томонидан қаровсиз қолдирилган сумкани ўғирлаб кетган. Жабрланувчининг гапларига қараганда, сумкадан 500 АҚШ доллари бўлган.
Ушбу факт асосида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси (Ўғрилик) бўйича жиноий иш қўзғатилди. Гумонланувчининг шахсини аниқлаш ва қўлга олиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
Изоҳ (0)