Давлат статистика қўмитасидан олинган маълумотга кўра, Ўзбекистон 2019 йилнинг январь—сентябрь ойлари давомида 3,98 миллиард долларлик олтин экспорт қилди.
Қўмита маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2015 йилда — 823,9 миллион долларни, 2016 йилда — 738,2 миллион доллар, 2017 йилда 1,6 миллиард долларни ташкил этган.
Экспорт умумий ҳажмида олтиннинг улуши 29,1 фоизни ташкил қилган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан қарийб 2,6 баробар кўп.
Шунингдек, кўрсатилган давр мобайнида 1,17 миллиард долларлик тўқимачилик маҳсулотлари, 1,14 миллилар долларлик озиқ-овқат маҳсулотлари, 706,6 миллион долларлик рангли металлар ва ундан тайёрланган буюмлар ҳамда 675,2 миллион долларлик кимё маҳсулотлари ва буюмлари экспортга чиқарилган.
Изоҳ (0)