Норвегия пойтахти Ослода қуролланган эркак тез тиббий ёрдам машинасини олиб қочиб бир неча кишини уриб кетди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Жиноятчини тутиш учун вертолёт сафарбар этилди, полиция қурол қўллади. Эркак қўлга олинган, у олган жароҳат ҳаёти учун хавфли эмаслиги айтилмоқда.
NRK телеканалига кўра, эркакнинг ҳаракатларидан болалар коляскасини етаклаган аёл ва кекса жуфтлик жабрланган. Улар касалхонага етказилган, бироқ ҳолатлари ҳақида аниқ маълумот йўқ.
Жиноятчини мазкур ҳатти-ҳаракатга ундаган сабаблар ҳам ҳозирча маълум эмас.
Изоҳ (0)