Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди Туркияга сафарини бошқа муддатга қолдиришга қарор қилди. Бу ҳақда The Hindu умуммиллий газетаси хабар қилган.
Ҳинд томонининг сафарнинг қолдиришига Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг БМТ Бош ассамблеясида Ҳиндистоннинг Кашмирдаги ҳаракатларини кескин танқид қилгани сабаб бўлиши мумкин.
Туркияда икки томонлама учрашув ўтказиш ғояси шу йилнинг июнь ойида Осакада ўтган G20 саммитида туғилган. Модининг Туркияга сафари йил охирига қадар амалга оширилиши режалаштирилганди. Ҳиндистон ташқи ишлар вазири сафар юзасидан аниқ саналар маълум қилинмагани сабабли, аслида режалаштирилмаган учрашувни бекор қилиш мантиққа зидлигини қайд этди.
Газетанинг ёзишича, сафарнинг бекор қилиниши Ҳиндистон Туркияга қарши бошлаган тадбирларининг бир қисми, холос. Ҳиндларнинг кейинги қадами Туркиянинг Anadolu Shipyard компаниясига берилган қиймати 2,3 миллиард АҚШ долларига тенг бешта кема буюртмасини бекор қилиш бўлади.
Изоҳ (0)