Россиянинг Красноярск ўлкаси губернатори Алесандр Усс 21 октябрни Курагинск туманида дамба ўпирилишида ҳалок бўлганлар хотирасига мотам куни деб эълон қилди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Охирги маълумотларга кўра, 18 октябрь, жума куни кечки пайт дамба ўпирилиши ва ишчилар посёлкасидаги икки ётоқхона сув остида қолиши оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, 13 киши бедарак йўқолган.
Фавқулодда ҳолатни бартараф этиш ва бедарак йўқолганларни қидиришга 300 нафарга яқин одам, 6 та МИ-8 вертолёти ҳамда бир неча кичик кема жалб этилгани айтилмоқда.
Аввалроқ Красноярск ўлкаси, Курагинск туманидаги Сейба дарёсида олтин қазиб олувчи артелга қарашли технологик сув ҳавзасининг дамбаси ўпирилгани ҳақида хабар берилганди.
Изоҳ (0)