«Дарё» фотомухбири Мадина Нурман Алишер Навоий, Олмазор, Ислом Каримов ва Фурқат кўчалари оралиғида бунёд этилган Tashkent City халқаро ишбилармонлик марказининг тунги суратлари билан бўлишди.
Tashkent City халқаро бизнес марказининг илк объектлари — Конгресс-холл ва Hilton меҳмонхонаси қуриб битказилди.
Tashkent City ҳудудининг 395 000 квадрат метрини турар жой бинолари, 281 000 квадрат метрини — офислар, 349 000 — савдо нуқталари, 64 000 квадрат метрини эса меҳмонхоналар эгаллаган.
21 қаватли бинода 258 та номер мавжуд — 8 таси давлат раҳбарлари учун мўлжалланган. Пардозлаш ва жиҳозлашда иссиқ ранглар кўп қўлланилган. Отелда бир нечта ресторан, бассейн, спорт зал, спа ва бошқа салонлар бор.
Конгресс-холлнинг умумий майдони 43 минг квадрат метр бўлиб, унда йирик халқаро анжуманлар, олий даражадаги музокаралар ўтказиш учун барча шароит яратилган.
Tashkent City 2018 йилдан қурилиши бошланган бўлиб, барча объектлар 2021 йилгача қуриб битказилиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)