Ҳимолай тоғларидан бошланувчи Ганг дарёсининг суви худди гўдакнинг кўз ёшлари каби тоза. Бироқ оқим ўз манбаидан узоқлашгани сари йўл четидаги зовурларни ёдга сола бошлайди. Ҳиндлар ушбу дарёни муқаддас деб билади, шунга қарамай ҳар куни уни ифлослантиришни давом этмоқда. BigPicture Ганг дарёсининг суви Калкутта шаҳрига етиб келгунига қадар шаффофликдан асар ҳам қолмайдиган сувга айлангани тасвирланган суратларни тўплаб тақдим этди.
Алакнанда ва Бхагиратхи дарёларининг қўшилиш жойи, Ганг ирмоқлари. Айнан шу ердан сайёрадаги энг катта дарёлардан бири бошланади.
Ганг ҳинд мифологиясида — самодан ерга тушган дарё. Шу сабабли унинг қирғоқларида кўплаб диний маросимлар ўтказилади.
Ганг дарёсининг бошланишида Девапрайяг шаҳри жойлашган — ҳиндларнинг муқаддас зиёратгоҳи. Суратда 19 ёшли Локеш Шарма тасвирланган бўлиб, у роҳибларнинг тўртинчи авлоди ҳисобланади.
Харидвар шаҳрида кечки ибодат вақти. Сув секин-аста лойқаланиб бормоқда. Ҳар куни минглаб ҳиндлар гуноҳларидан фориғ бўлиш учун сувда чўмилади.
Сувда ҳатто худоларининг ҳайкаллари ҳам чўмилади. Айримлари эса сув остида қолиб кетади.
Дарё сувлари саноат шаҳри бўлмиш Канпурда тўқ кулранг рангга киради. Ганг дарёсининг бу каби сувларида чўмилиш дизентерия, вабо ва диарея каби касалликларга олиб келади.
Канпур — Ҳиндистоннинг асосий саноат шаҳарларидан бири ва бу ердаги ишлаб чиқарувчилар чиқиндиларни тозаламасдан Гангга ташлайди.
Сув юзасида қандайдир қизил чиқинди аралашган кўпиклар тўпланиб қолади.
Ноэкологик ишлаб чиқариш корхоналари кўп бўлган жойларда эса Ганг ифлос қизил рангга киради.
Ундан кейинги манзил — Уттар-Прадеш штатидаги Мирзапур шаҳри. Турар жой биноларининг канализацияси тўғри дарёга оқади.
Маиший чиқиндилар ҳам тўғри дарёга ташланади.
Ҳиндларнинг муқаддас жойларидан бири — Варанаси. Бу ерда вафот этган инсонлар маълум бир вақт дарё сувига солиб қўйилади.
Шунингдек, кўплаб одамлар бу ерга чўмилгани келади.
Ганг дарёсининг Калкуттадаги қирғоқларининг кўриниши.
Ганг дарёси сувининг сўнгги маскани — Бенгал кўрфази.
Изоҳ (0)