• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Суд жараёнини ОАВда тўғридан-тўғри ёритиш кўзда тутилган қонун лойиҳаси депутатлар эътирозига сабаб бўлди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 18 октябрь, жума куни ўтказилган навбатдаги мажлисида «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонунларига судлар фаолиятида ахборот-коммуникация технологияларидан самарали фойдаланишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси мажлис кун тартибидан чиқарилди. Бу ҳақда Қонунчилик палатаси ахборот хизмати хабар берди.

    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

    Фото: Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

    Лойиҳада процессуал кодексларга суд мажлисларини тарафларнинг фикрини инобатга олган ҳолда раислик этувчининг рухсати билан ёки унинг ташаббусига кўра, процессуал қонун ҳужжатлари талабларига риоя этган, одил судлов манфаатларини ҳамда суд мажлиси иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаган ҳолда трансляция қилишни амалга оширишнинг ҳуқуқий асосларини белгилаш, шунингдек, махфий ахборотни ошкор этишнинг олдини олишга қаратилган тегишли ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш назарда тутилган.

    Таклиф этилаётган ўзгартиш ва қўшимчаларнинг киритилиши суд мажлисларини реал вақт режимида эркин кузатиш имкониятини беради. Яъни, лойиҳа билан фуқаролик, иқтисодий, маъмурий ва жиноят ишлари бўйича суд мажлисларини эндиликда радиода, телевидениеда ва интернет орқали тўғридан-тўғри онлайн трансляция қилиш назарда тутилмоқда.

    «Қонун ташаббускорлари бу билан фуқароларнинг ҳуқуқий онгини ошириш, жиноятларнинг эрта олди олинишига ва оилавий низоларни, шунингдек, бошқа ҳуқуқбузарликларни профилактика қилишга йўл очишидан умид боғлагани яққол кўринади.

    Аммо лойиҳа парламент қуйи палатасига келиб тушган кунданоқ ўтказилган муҳокамалар, фракциялардаги мунозаралар чоғида кўплаб депутатларнинг эътирозини келтириб чиқарди. Парламент аъзолари таклиф этилаётган янгилик қанчалик тўғри, деган саволни қўймоқда. Суд жараёни тўғридан-тўғри оммага ҳавола қилинса, тарафларнинг дарди дастурхон этилса, шаън, қадр-қиммат, конституциявий ҳуқуқ ҳисобланмиш дахлсизлик деган нарсалар, қолаверса, холислик қандай таъминланади, деган эътироз ҳам келиб чиқмоқда. Қолаверса, депутатлар бу миллий қадриятларимизга путур етказмайдими, фарзандларимиз руҳиятига зиёни қанчалик, жамиятимиз ҳали бунга тайёрми, деган саволни ўртага ташламоқда», — дейилади хабарда.

    «Табиий савол туғилади, нега фракция аъзолари бўлган депутатлар ушбу қонун лойиҳасига қатъий қарши чиқмоқда? Биз бунёдкорлик ишлари авж олган, шиддатли ислоҳотлар давом этаётган даврда яшамоқдамиз. Аҳолимизнинг руҳиятини кўтариш, эртанги кунга ишончини ошириш устувор масалага айланган бугунги кунда суд мажлисида кўрилаётган икки тараф ўртасидаги турли муаммоларни телевидениеда ёки ижтимоий тармоқларда тўғридан-тўғри намойиш этиш одамларимизга, айниқса, ёшларимизга қай даражада салбий таъсир кўрсатиши мумкинлигини кўз олдимизга келтирсак, масала нақадар жиддийлиги янаям намоён бўлади», — дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзоси Акмал Умрзоқов.

    Қолаверса, «айбсизлик презумпцияси»га кўра, шахс қонуний кучга кирган суд ҳукми чиқмагунга қадар айбсиз ҳисобланади. Қонун лойиҳаси ташаббускори эса, ҳали айбдор деб топилмаган шахс ҳақида жамоатчиликка муайян шахснинг айбдор ёки жиноятчи сифатида танилишига олиб келувчи нормани таклиф этмоқда.

    «Тасаввур қилинг: бир одамнинг иши судда кўрилаётганини телевидение орқали тўғридан-тўғри кўрсатса, у келгусида айбсиз бўлиб чиқса, борингки, айбдор бўлса ҳам унинг кўча-кўйда, маҳаллада, қариндош-уруғ, қуда-анда, халқ орасида ёмонотлиққа чиқишга олиб келади. Бу эса, унинг оила аъзолари, фарзандларининг ҳам жамиятдаги, иш, ўқиш жойларидаги обрўсига ҳам салбий таъсир кўрсатиши аниқ. Ор-номус, уят деган нарсалар бор. Ҳаётимизда эл орасида шарманда бўлиш оқибатида ўз жонига қасд қилганлар ҳам борлигини унутмаслик керак.

    Иккинчидан, суд мажлиси томошахона эмас, тарбиявий жараён ҳам эмас аслида. Сабаби, тарбиявий жараён якуний қарор чиққанидан кейин амалга оширилади. Табиийки, суд жараёнида тарафларнинг шахсига, ҳаётига, қадр-қимматига алоқадор бўлган кўплаб масалалар муҳокама қилинади.

    Бизнингча, ҳар қандай суд мажлисини ОАВда тўғридан-тўғри ёритиш инсоннинг шахсий ҳаётига аралашишдир. Айни пайтда Конституциямизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ҳуқуқлари дахлсиз ва олий қадрият экани кўрсатилган. Қолаверса, Жиноят процессуал кодексининг 17-моддасида ‘инсон шаъни ва қадр-қимматини камситадиган, унинг шахсий ҳаётига тааллуқли маълумотлар тарқалиб кетишига олиб келадиган ҳаракатлар қилиш ёки қарорлар чиқариш тақиқланади’, деб ҳам белгилаб қўйилган», — дейилади хабарда.

    Шулардан келиб чиқиб, Ўзбекистон «Миллий тикланиш» демократик партияси фракцияси аъзолари депутатларни ушбу қонун лойиҳасини кун тартибидан чиқариш, уни масъул қўмитага қайтариш масаласини қўллаб-қувватлаб овоз беришга чақирди.

    Шундан сўнг фракция аъзоларининг таклифи овозга қўйилди ва қонун лойиҳаси кун тартибидан чиқарилиб, масъул қўмитага қайтарилди.

    18.10.2019, 16:54   Изоҳ (0)   10808
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Европа тикланиш ва тараққиёт банки Ўзбекистондаги 2 та уран конини қайта тиклаш учун 7 млн евро ажратади

    18.10.2019, 16:23

    Япония компаниялари Ўзбекистон газ узатиш тизимини модернизация қилиш бўйича тендерда иштирок этади

    18.10.2019, 16:08

    Президент Сурхондарёда чарм-поябзал корхоналари ташкил этиш бўйича топшириқ берди

    18.10.2019, 15:07

    Тошкентда ҳайдовчи чорраҳани тартибга солаётган ЙПХ инспекторини уриб кетди (видео)

    18.10.2019, 14:52

    «Яллама» пости орқали жисмоний шахслар ва айрим турдаги транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади

    18.10.2019, 14:36

    Bukhara City сабаб мармарсозлар дўконининг бузилаётгани тўғрисидаги хабарлар рад этилди

    18.10.2019, 14:06
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.