• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login

    «Мусорга ташлаб юборилган 34 миллион сўмни топиб берганман». Чиқинди йиғувчи амаки ҳикояси

    «Дарё» ижтимоий ҳаётда ўз ўрнига эга, бироқ жамоатчилик эътиборидан кўпинча четда қоладиган касб эгалари билан суҳбат қилмоқда. «Соядаги одамлар» лойиҳасининг бу галги қаҳрамони ўн икки йилдан буён чиқинди йиғувчи бўлиб ишлаётган амаки.

    Раҳмиддин Тошматов Фарғона туманида туғилган. Ҳозир 53 ёшда. 2007 йилдан буён тумандаги ободонлаштириш бошқармасида ишлаб келмоқда.

    Болалигимда милициячи бўлишни жуда орзу қилганман. Тақдир экан. Форма кийиш насиб қилмаган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Меҳнатда катта бўлганман. Ҳар қандай ишни қилиб кетавераман, қочмайман. Узоқ йиллар колхозда ишладим, мактабда қоровуллик қилдим. Кейин туман ободонлаштириш бошқармасида фаолият юритдим.

    2014 йилдан бери тумандаги «Тоза ҳудуд» ташкилотида чиқинди йиғувчи вазифасида ишлаб юрибман.

    Тумандаги намунавий уйларга хизмат қиламан. Вазифам: хонадонлардан чиққан «мусор»ни йиғиштириб, белгиланган жойларга олиб бориб тўкиш.

    Ишим соат 07:00 дан бошланиб, 18:00 гача давом этади. Баъзида 12 соатдан ҳам кўп ишлашга тўғри келади. Бирор кўчага кирсак, вақт ўтса-да, ҳамма «мусор»ларни олмагунча кетмаймиз. Эшик тагида қолиб кетса, ўтган-кетганга жуда хунук кўринади ёки ит титиб юбориши мумкин. Шунинг учун вақт ўтиб кетса ҳам ишимизни битирмагунча уйга бормаймиз.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ойлигим 700 минг сўмга яқин. Очиғи, бу маош билан рўзғор тебратиб бўлмайди. Шунинг учун қўшимчасига деҳқончилик қилиб, полиз маҳсулотларини етиштириб, сотаман.

    Аёлим ҳам туман ободонлаштириш бўлимида ишлайди. Ҳар куни кўчаларни супуради. Бир қиз, бир ўғлим бор. Катта ўғлим 29 ёшда. Расман ишламайди. Хонадонларга бориб, у-бу иш қилиб юради. Қизим эса 27 ёшга кирган. Ҳали турмушга узатганим йўқ.

    Шу қизимда негадир ўзимни кўраман. У ҳам мендек форма кийишни орзу қилади. Афсуски, ҳозир ички ишларга ишга кириш осон эмас. Шунинг учун ҳозирча уйда ўтирибди.

    Хуллас, ҳаммамиз Худо берган ризқимизни териб юрибмиз. Қора қозон қайнаб турибди...

    Саломатликдан ортиқ бахт йўқ

    2018 йил оиламиз учун жуда оғир йил бўлди. Учта яқинимни: акамни, укамни ва синглимни қабрга қўйдим. 54 ёшга кириб англаганим шу бўлдики, бу ёруғ дунёда тан-у жонингиз соғлигидан, тириклигингиздан ортиқ саодат йўқ экан.

    Ҳаётимдан нолимайман. Тўғри, қишда қишлоқда яшаш қийин. Газ йўқ, свет кўп ўчади. Лекин борига қаноат қилиб, иссиққина кийиниб яшайверамиз, ишлайверамиз.

    Энг катта орзум — тезроқ фарзандларимни уйли-жойли қилиш. Ўғлимнинг ҳам, қизимнинг ҳам бахти очилиб, тўйларини кўрсам бўлди. Бу дунёда бошқа армоним йўқ.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    «Мусор»дан топилган 34 миллион сўм пул

    Ишимиз жуда қизиқ ва шу билан бирга савобли ҳам. Сабаби, кўпчилик билмай қимматбаҳо буюмларини ёки керакли нарсаларини ҳам чиқиндига ташлаб юборади. Айниқса, бозорлиқларини эшигини тагига опчиқиб қўйишади. Ўзим чиқиндиларни ушлаб кўриб, кейин машинага ташлаганим учун бу тоза нарсаку деб жойига қўйиб кетаман. Агар у қимматбаҳо буюм бўлса, уй эгасини чақириб, ўзига бераман.

    Яқинда бир қизиқ ҳолат бўлди. Машина юриб кетаётган эди. Хонадондан бир йигит югуриб чиқиб, қўлидаги сумкани «мусор» машинасига отворди. Орадан 5-10 минут ўтмай ёнимга келиб, «ака, билмасдан олти килограмм гўштни ташлаворибман», деди.

    Мен аллақачон машинанинг насосини ишлатиб юборгандим. «Қандай олиб бераман, ахир чиқиндиларга аралашиб кетди-ку», десам ҳам «Йўқ, олиб бермасангиз бўлмайди», деб туриб олди. Охири насосни орқага қайтариб, «мусор» ичидан гўштини олиб бердим. Раҳмат айтиб, уйига кириб кетди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Фаолиятимизда бунақа ҳолатлар жуда кўп бўлади. Бировнинг чўпини ҳам олмаганим учун аҳолининг ишончига кирганман. Бирон нима йўқолса ҳам мендан кўришмайди. Аксинча, топишга ёрдам беринг деб илтимос қилишади.

    Бир куни кечки пайт бошлиғимиз телефон қилиб, «Раҳматилло ака, тезда коттежга етиб келинг», деб айтди. Борсам, бир неча одам кўча бошида кутиб турган экан. Вазиятни тушунтиришди.

    Билишимча, бир одам 34 миллион сўм пулини оиласидан яширинча қутида сақлаётган бўлган. Қизи эса билмай бошқа «коробка»ларга қўшиб, «мусор»га ташлаб юборган.

    Ўша маҳаллага бошқа машинамиз бориб чиқиндиларни олган. Энг ёмони, орадан бир кун вақт ўтиб кетган эди. Худога таваккал қилиб, чиқинди ташланадиган жойга бордик.

    Одатда барча чиқиндилар Марғилондаги чуқурга олиб бориб тўкилади. Қоғозлар, баклажкалар алоҳида қилиниб, жойларга сотилади. Ҳайриятки, кечаги юклар ҳали ташланмаган экан. Аёли қоғозлар ичида қутини кўриб таниб қолди. Ичини очсак, 20 миллиони доллар, қолгани сўмда экан. Жуда хурсанд бўлиб, раҳмат айтиб кетди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Одамлар бор, одамларнинг нақшидир...

    Шундай яхши одамлар бор, маҳалласига борсак, биз билан худди ака-укадай кўришади. Ҳурматимизни жойига қўяди. Етти ёт бегоналар сизга ўз яқинидай муносабатда бўлса, меҳнатингизни қадрласа, одамнинг янада яшагиси, ишлагиси келади. Лекин беш қўл баробар бўлмаганидек, бизни менсимайдиган, одам ўрнида кўрмайдиганлар ҳам, афсуски, бор.

    Биласизми, инсонларнинг юз ифодаси кўп нарсани кўрсатиб туради. Бир қарашда сизга бўлган муносабати сезиб олиш қийин эмас. Баъзилари бизни кўриб, атайдан саломлашмаслик учун тескари қараб олишади.

    Очиғи, умуман эътибор қилмайман. Каттами, кичикми, менга фарқи йўқ. Саломимни бериб, индамай «мусор»ларимни йиғиштириб кетавераман.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Одамлар жуда «закончи» бўлиб кетган

    Ишимизда тушунмовчиликлар кўп бўлади. Баъзилар тиқ этса бошлиққа телефон қилишни ўрганиб олган. Балки ўзимдан хато ўтгандир деб ўйлаб кўришмайди.

    Масалан, биз фақат маиший чиқиндиларни оламиз. Тош, шағал, темир каби ҳар хил оғир нарсаларни машинага юкламаймиз. Чунки техникамиз бунга мосланмаган. Насос тортиши қийин бўлади. Лекин қанча тушунтириб айтсак ҳам шунақа чиқиндиларни олиб чиқиб қўяверишади. Яна «Оласан, бу сенинг вазифанг», деб дўқ қилишади. Ташлаб кетсак, раҳбарларимизга қўнғироқ қилиб, чиқиндиларимизни олмай кетяпти деб устимиздан арз қилади. Кейин хўжайинлар бизга роса гапиради.

    Ахир машинага ҳадеб оғир нарса юклайверсак, насоси тортмай, бузилиб қолиши мумкин. Катта машиналарни тузатиш қийин. Техникамиз тузалгунча маҳаллаларга боролмасак, яна одамлар телефон қилиб, «ахлат машина» ўз вақтида келмаяпти, яхши хизмат қилмаяпти деб шикоят қилади. Бунга ўзлари сабаб бўлганини эса хаёлига ҳам келтиришмайди.

    Фото: «Дарё»

    Уларни ҳам тўғри тушунамиз, кичкина ҳовли, қолган «мусор»ларни қаёққа ҳам ташларди. Майли, деб иложи борича ҳар қандай чиқиндини олиб кетишга ҳаракат қиламиз. Аммо шуни бақир-чақир қилмай, яхши муомала билан айтса бўлади-ку. Нега доим бир-биримизга қаттиқ гапириб, кўнгилни оғритишимиз керак? Ёки қаттиқ гапирсам, қўрқиб опкетади деб ўйлашадими, билмайман.

    Яна шундайлар бор, ўзи вақтида чиқиндиларини олиб чиқмайди-да, қолиб кетса, «катта»ларга телефон қилиб, атай олиб кетмади деб шикоят қилади. Ахир уларга душман бўлмасам ё адоватим бўлмаса, ўзимдан ўзим турган чиқиндини ташлаб кетмайманку?

    Яқинда бир хонадоннинг чиқиндилари қолиб кетган. Чунки ахлат ҳовлида бўлган. Биз фақат ташқарига турган чиқиндини олиб кетамиз холос. Уй ичига кирмаймиз. У бўлса тушунмай, атай олиб кетмадинг деб биз билан роса жанжал қилди, бошлиққача чиқиб, устимиздан арз қилди. Бироқ кейин айбини тушуниб, узр сўради.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Одам ўзидан ҳеч қачон уялмаслиги керак

    Ҳамкасбларим орасида энг каттаси ўзимман. Кўпи 25—40 ёш атрофида. Негадир ёшлар бу ишда кўп ишлай олмайди. Чиқинди йиғувчилигидан уяладими ё ўзига эп кўрмайдими, билмайман, бир йилга қолмай ишини ташлаб кетади. Лекин инсон ҳалол меҳнат қиляптими, пешона тери билан пул топяптими, касбидан уялмаслиги керак.

    Худонинг олдида ҳаммамиз тенгмиз

    Шу ёшимгача минглаб инсонлар билан мулоқотда бўлдим. Ҳар хил одамни кўрдим. Бировдан хафа бўлиш, аҳмоқлар билан тортишиш энг катта хатолигини тушундим.

    Шу пайтгача кўп нарса бошимдан ўтди. Болам тенги одамлардан гап эшитдим, ҳурматсизликка учрадим. Биласизми, ҳеч биридан хафа эмасман. Ҳатто эътибор ҳам қилмайман. Улар шундай яратилган. Шунақа тарбия кўрган.

    Чиқинди йиғувчилик ҳам ҳамма касблар қатори иш. Ҳеч қачон ишимдан уялмайман. Бизни деб хонадонлар озода, кўчалар тоза туради. Чиқиндини биз олиб кетмасак, ким олиб кетади?

    Аслида кимдир келиб, эшигингиз тагидан ахлатни хазар қилмай олиб кетиб, хизматингизни қиляптими, унга ҳеч бўлмаса бир марта раҳмат деб қўйинг. Кўрганда уялиб, тескари қараб кетиш керак эмас.

    Инсон ҳеч қачон одам ажратмаслиги керак. Биз ҳам бошқалардан фарқ қилмаймиз. Қай соҳада ишлашимиздан, ким бўлишимишдан қатъий назар, Худонинг олдида ҳаммамиз тенгмиз. Боймизми ё камбағалми, барибир ҳаётимиз ўтади. Қисқа умримизни бир-биримизни хафа қилишга сарфламаслигимиз керак.

     Хонзодабегим Аъзамова суҳбатлашди.

    Аввалги соядаги одамлар:

    Моделлар бойларга жазман бўладими? Модель қиз ҳикояси

    «Тарозидан уриб, одамларга қуртлаган жигар ва гўшт сотгани учун қассоблар узоқ яшамайди». Қассоб йигит ҳикояси

    «Тиланчилар таксида, ўқитувчилар автобусда юрадиган замонда яшаяпмиз». Киракаш йигит ҳикояси

    «Пул топиш учун ҳаммасига розиман, фақат фоҳишаликка эмас!» Официантлик қилаётган Ўзбекистон чемпионининг ҳикояси

    «Бой ўлса ўлсин, камбағал ўлмасин». Гўрков Юрсунали ота Умаралиев ҳикояси

    «Менга ҳеч нарса керакмас, шунчаки бахтли бўлишни хоҳлайман». Мардикорлик қилаётган қиз ҳикояси

    «Ўзбекистон ўликхоналарида мурдалар сотилмайди!» Морг ходимининг ҳикояси

    «Официантлар қўпол мижозларнинг овқатига тупуриб беришини эшитганман». Официант йигит ҳикояси

    «Новвой бўлиб кўз нуримни йўқотяпман». Новвой йигит ҳикояси

    18.10.2019, 15:22   Изоҳ (0)   138669
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа

     

    Тавсия этамиз

    Севги ёхуд КГБ махсус операцияси — грек миллиардерига уйланган совет хизматчиси

    7 июн, 16:20

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф бир-бирини Қурбон ҳайити билан табриклади

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:19

    Италия А Сериясида 2025/26 йилги мавсум учун тақвим эълон қилинди

    Спорт | 7 июн, 21:17

    Тошкентдан Фарғонага гиёҳвандлик воситасини олиб кетаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 21:10

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 7 июн, 20:00

    Қамчиқ довонида йўлнинг бир қисми вақтинча ёпилган

    Ўзбекистон | 7 июн, 19:11

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Қаҳрамони Азим Латипов вафоти муносабати билан ҳамдардлик йўллади

    Ўзбекистон | 7 июн, 18:25

    Ўзбекистоннинг 17 та клуби ОФК лицензиясига эга чиқди

    Спорт | 7 июн, 18:04

    Бектемир Residence — оилавий турмуш учун мўлжалланган уй-жой мажмуаси

    Реклама | 7 июн, 18:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.