Эквадор президенти Ленин Морено пойтахт Кито кўчаларига ҳарбий бўлинмаларни сафарбар қилди. Бу ҳақда «Интерфакс» хабар бермоқда.
Мамлакат фуқаролари бир ҳафтадан ошиқ вақтдан бери бензин нархи оширилишига қарши намойишлар ўтказмоқда. Ниқоб таққан кишилар Teleamazonas телеканали, El Comercio газетаси ва миллий аудиторлик хизмати биноларига ҳужум қилган.
Морено қўшинларга комендантлик соати давомида кўчаларда навбатчилик қилиш, электр станциялари, касалхоналар ва бошқа муҳим объектларни қўриқлашни буюрган.Норозилик намойишлари туфайли Морено ҳатто ҳукуматни вақтинча Китодан Тинч океан соҳилидаги Гуаякил шаҳрида кўчиришга мажбур бўлди.
Изоҳ (0)