• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Самарқандда 15 млрд сўмлик мулкларидан айрилган тадбиркорнинг мурожаатлари фақат хат билан «ёпилмоқда» (видео)

    2018 йил октябрь ойида «Дарё» нашри орқали самарқандлик тадбиркор Жамшид Шомуродов вилоят ҳокимининг тадбиркорлар билан учрашувида муаммоси ҳал этилмаётганлиги тўғрисида мурожаат қилганди. Орадан бир йил ўтган бўлса-да, ҳамон тадбиркорнинг муаммоси тегишли ташкилотлар томонидан ўрганилгани йўқ. Бу ҳақда «Дарё» мухбири Фарҳод Норбўтаев маълум қилди.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Ўтган йили ҳақиқат излаб 8 маротаба шаҳар прокуратураси, 20 маротаба вилоят прокуратураси, 8 бор Бош прокуратура, 10 маротаба Халқ қабулхонаси, 3 бора вилоят ҳокими Эркинжон Турдимовга мурожаат қилган Жамшид Шомуродов 2019 йил давомида ҳам ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идораларга кўп қатнаган. Ҳатто Бош прокурор қабулига ҳам кирган. Бироқ шунча мурожаатларга қарамасдан тегишли ташкилотлар томонидан масала пайсалга солиниб, кўрилмай келинмоқда.

    Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2015 йил 27 ноябрдаги «Кўп қаватли турар жой биносини қуришга рухсат бериш ҳақида»ги қарори билан «Гарант қурувчи сервис» масъулияти чекланган жамиятига Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси, 128-манзилда жойлашган уйни қонун талаблари асосида бузган ҳолда қайтадан янги бино қуриш учун рухсат берилган. Мазкур қарорда таркибида нотураржой бинолари мавжуд бўлган беш қаватли турар жой биносида яшаётган фуқароларга тегишли хонадонларни амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўчириш белгиланган. Қурилиши режалаштирилган кўп қаватли турар жой биносининг биринчи қаватидан бузилишга тушган биносига мутаносиб равишда ўз таннархи қийматида ажратиб бериш шарти билан бузилишдан бўшаган жами 2122 квадрат метр ер майдони ажратиш тўғрисидаги далолатнома тасдиқланиб, замонавий архитектура лойиҳалари асосида кўп қаватли турар жой биноси қурилишга рухсат берилган.

    Самарқанд шаҳар ҳокимининг 2016 йил 19 декабрдаги қарори билан 2015 йил 27 ноябрдаги қарорга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилган. Қарорнинг 1-бандида «Гарант қурувчи сервис» МЧЖга Самарқанд шаҳар, Фитрат кўчаси 1-йўлак, 1, 3, 5 ва 7-хонадонлар ҳамда Гагарин кўчаси, 128 ва 130-манзилдаги кўп қаватли турар жой эгаларини амалдаги қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кўчириш шарти билан шаҳар ҳокимлиги ер комиссиясининг 2016 йил 10 сентябрдаги 48-сонли «Қуриш учун танланган ер майдони далолатномаси» тасдиқланган ва замонавий архитектура лойиҳа ҳужжатлари асосида кўп қаватли турар жой бинолари қурилишга рухсат берилган деб ўзгартириш киритилган.

    — Мулк ҳуқуқи асосида менга тегишли бўлган уйлар «Гарант қурувчи сервис» МЧЖ томонидан компенсация масаласи ҳал этилмасдан, мени розилигим олинмасдан бузиб ташланган, — дейди Жамшид Шомуродов. — Хусусан, Самарқанд шаҳар, Гагарин кўчаси 128-манзилдаги кўп қаватли турар жой биносининг 58, 61, 62 ва 64-хонадонлари бузиб ташланган.

    Жамшид Шомуродовнинг таъкидлашича, бундан ташқари, 2007 йилнинг 31 августида имзоланган 2872-сонли олди-сотди шартномасида кўрсатилган 77-хонадон, 2008 йилнинг 27 май куни имзоланган олди-сотди шартномасидаги 105-хонадон, 2002 йил, 12- февраль куни имзоланган 202-сонли олди-сотди шартномасида кўрсатилган 59-хонадон, 2009 йилнинг 1 апрель куни имзоланган 31-сонли олди-сотди шартномасида кўрсатилган 33-хонадон, 2004- йилнинг 20 октябрь куни 2872-сонли олди-сотди шартномасида кўрсатилган 55-хонадон ва фуқаро Нурия Ботировадан сотиб олинган 32-хонадон суднинг ҳал қилув қарорисиз ноқонуний бузиб ташланган. Қолаверса, мазкур хонадонлар ичидаги жиҳозлар ҳам талон-торож қилинган.

    —Президент Шавкат Мирзиёев 2019 йил 3 август куни «Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларининг мулк ҳуқуқи кафолатланишини сўзсиз таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармойишини имзолади. Самарқанд вилоятида мазкур қарор ижросини таъминлашни назорат қилиш бош прокурор ўринбосари С.Саидкаримов зиммасига юклатилган,— дейди Жамшид Шомуродов. – Бироқ Президент фармойишида айнан ушбу масалалар бўйича прокуратура шуғулланишини кўрсатиб ўтилган бўлса-да, Самарқанд шаҳар прокуратураси фармойишга зид равишда менинг аризамни кўриб чиқмасдан Самарқанд шаҳар ИИО ФМБ ТБ бўлимига юборган.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 29 майдаги 97-сонли қарори билан тасдиқланган «Ер участкалари давлат ва жамият эҳтиёжлари учун олиб қўйилган фуқароларга ва жисмоний шахсларга етказилган зарарни қоплаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 9-банди талабига кўра, муаммо Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги товон бериш, етказилган зарарлар миқдори ва компенсация турини белгилаш бўйича комиссия томонидан кўриб чиқилмаган. Жамшид Шомуродовга тегишли бўлган бузилган хонадонлар учун бугунги кунга қадар компенсация масаласи ҳал этилмаган.

    Компенсация масаласи ҳал этилмаганлигининг сабабларидан бири «Самарқанд шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги бузилишга тушган турар ва нотурар жой ҳамда кўчириладиган дарахтлар учун тўлов миқдори масаласини кўриб чиқишда тўлов миқдорини ва компенсация турини белгилаш бўйича комиссия таркибини тасдиқлаш тўғрисида»ги шаҳар ҳокимининг 2019 йил 18 апрелдаги қарори кеч қабул қилинган.

    Масаланинг яна бир томони шундаки, «Гарант қурувчи сервис» масъулияти чекланган жамияти 2018 йилнинг 27 апрель куни 893858-сонли реестр рақам билан қайта давлат рўйхатидан ўтказилиб, бошқа жамият билан бирлашган ва «Next City» масъулияти чекланган жамияти номини олган. Яъни «Гарант қурувчи сервис» МЧЖ Жамшид Шомуродов билан боғлиқ муаммоларни бартараф этмасдан туриб, масалага учинчи ташкилотни ҳам аралаштирган.

    — Самарқанд шаҳар ва вилоят прокуратураси, ички ишлар бошқармаларига икки йилдан буён қайта-қайта мурожаат қилиб келаман. Аммо бузилган 15 миллиард сўмлик мулкларим учун ҳали ҳам бир тийин ололганим йўқ. Бунинг ўрнига ҳуқуқ-тартибот идоралари Жиноят кодексининг 228-моддаси («Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш») тегишли бандлари билан жиноят иши қўзғатиб, кейинчалик жиноят иши тўхтатилди. Бугунгача мурожаат қилмаган жойим қолмади ҳисоб. Барчасига бир хил жавоб оламан: «мулк эгаларининг розилик хатлари олинган, Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига асосланиб, уй бузилган» деган мазмунда. Аниқроқ айтадиган бўлсам, мен мулкларимдан ажралиб мурожаат қиляпман, мен мурожаат қилган идоралар эса устимдан кулгандек «зарар қопланган» демоқда. Шу ёлғон маълумот республика идораларига ҳам тақдим этилмоқда, — дейди тадбиркор Жамшид Шомуродов.

    04.10.2019, 09:35   Изоҳ (0)   30386
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда илк марта Туркий кенгашнинг бизнес форуми ўтказилади

    04.10.2019, 09:19

    Саудия Арабистони ишбилармонлари илк бор Намангандаги халқаро бизнес-форумга келди

    04.10.2019, 08:28

    Депутат Расул Кушербоев Ташқи ишлар вазирлиги ўзбекистонликларни ҳимоя қила олмаётганини маълум қилди

    04.10.2019, 07:14

    Наманган вилояти ҳокимлиги вилоятдаги барча аттракционлар техник кўрикдан ўтказилишини маълум қилди

    04.10.2019, 05:38

    Тошкентда «Тез ёрдам» шифокорини дўппослаган эркакка нисбатан жиноий иш қўзғатилди

    03.10.2019, 23:58

    ДХХ Қирғизистондан олиб кирилган гиёҳванд моддаларни мусодара қилди

    03.10.2019, 23:42
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.