Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаментида Камерун Республикаси фуқаролари томонидан содир этилган фирибгарлик жинояти юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, деб хабар беради ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти.
«Ҳурматли фуқаролар!
Агар сиз фотосуратларда келтириб ўтилган шахсларнинг жиноий хатти-ҳаракатларидан жабр кўрган бўлсангиз, ўзингизга яқин бўлган ички ишлар бўлимларига ёки 102 телефон рақамига, шунингдек, Тергов департаментининг (71) 231-30-97, (71) 231-36-22 ва (71) 233-65-34 телефон рақамларига мурожаат қилишингизни сўраймиз», — дейилади ИИВ хабарида.
Изоҳ (0)