Шавкат Мирзиёев Ўзбекистонни Евросиё иқтисодий иттифоқига киритиш масаласини кўриб чиқмоқда. «ТАСС»нинг хабар беришича, бу ҳақда Россиянинг Федерациялар кенгаши раиси Валентина Матвиенко маълум қилди.
«Ўзбекистон Президенти бир қарорга келди ва ҳозир Ўзбекистонни Евросиё иқтисодий иттифоқига киритиш масаласи кўриб чиқилмоқда», — деган Матвиенко Олий Мажлис Қонунчилик палатаси раиси Нурдинжон Исмоилов билан учрашув чоғида.
Матвиенконинг умид қилишича, Ўзбекистон ва Россия иттифоқ доирасида ҳамкорлик қила олиши учун буни тасдиқлаш жараёни узоққа чўзилмайди Унинг сўзларига кўра, Ўзбекистоннинг ЕОИИ аъзосига айланиши Россия билан алоқалар ривожига янги туртки беради ва бу орқали ҳозирда мавжуд баъзи тўсиқларни бартараф этади.
Изоҳ (0)